Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушгани, вазиятни ўзи кузатиб боргани, прокурор жами 200 минг доллар сўраганини айтди. Бош прокурорга эса уни ишдан олиш топширилди. «Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — деди президент.
Бешта кинопремьера, спектакллар, Юлдуз Усмонова концерти, K-Pop Party, хайрия фестивали, югуриш мусобақаси, мусиқий кечалар, болалар шоулари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Муборак туманида ҳаракатланиш вақтинча чекланган кўприк оғир юк машинаси ўтиши оқибатида қулаб тушди. Ҳокимликка кўра, ҳодиса оқибатида салбий ҳолат кузатилмаган ва ҳаракат учун айланма йўл ташкил қилинган. Кўприк 2024 йилнинг 2-чорагида қайта фойдаланишга топширилиши режа қилинмоқда.
Президент Андижондаги маҳаллаларни мева-сабзавот, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, саноат, савдо ва хизматга чуқур ихтисослаштириш бўйича дастур амалга оширилишини маълум қилди. Бу мақсадлар учун 850 млрд сўм кредит ресурслари ва 50 млрд сўм субсидия ажратилади.
Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Андижон вилоятида Хитойнинг Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компанияси билан биргаликда электробуслар йиғиш бошланади. Президентдан хитойлик ҳамкорлари электробусга ном беришни сўради, Мирзиёев эса уни «Ипак йўли» деб номлади.
Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаганини маълум қилди. Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистон Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари билан Фаластин давлатини яратишнинг «аниқ муддатларини» ўз ичига олувчи режасини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди The Washington Post. У Исроил ва Фаластин ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатишни назарда тутади.
Глобал экологик фонд Марказий Осиёда сув ва қуруқлик ресурслари соҳасидаги лойиҳалар учун 26 млн доллар ажратди. Унинг 18,6 млн доллари Ўзбекистон иштирокида заиф экотизим ерларни тиклаш, Амударё, Зарафшон, Панж, Сирдарё ва Норин дарёларидаги сув ресурсларини бошқариш кабиларга йўналтирилади.
Тошкентда 2017 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб қондирган эркак 16 йилга қамалди. Суд ишида қатнашган болалар омбудсмани ота-оналарга мурожаат қилиб, кичик ёшдаги болаларга бегоналар билан тўқнаш келганда ўзини қандай тутиш ва бошқа кўникмаларни ўргатишга чақирди.
Ўзбекистонда ихтиролар, товар белгилари, реклама, дори воситалари ва давлат божи тўғрисидаги қонунларни ЖСТ битимларига уйғунлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида 69-сонли автобусда аёлга яқинлашиб, жинсий аъзосини чиқариб шилқимлик қилган 26 ёшли эркак 5 суткага қамалди. Аёл суддан маънавий зарар учун 10 миллион сўм ундириб беришни сўради.
МҲТИ таҳлилига кўра, январь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари пасайди, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойларники эса 0,5 фоизга ўсди. Ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар ижараси 395 долларни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳарорат кечаси −3…−8 даражагача пасаяди, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади. Шимолда эса кечалари −11…−16 даража совуқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳудудларда асосан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.
ChatGPT чатботини ишлаб чиққан сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи OpenAI компанияси ўзининг янги маҳсулотини тақдим этди. У Sora деб аталиб, фойдаланувчилар сўровлари асосида давомийлиги 1 дақиқагача бўлган фотореалистик клиплар ярата олади.
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида совуқ ҳавода носоз автобусда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик, жумладан, 12 нафар бола эвакуация қилинди. Аввалроқ Kazinform агентлиги уларнинг сони 64 нафар экани ҳақида маълумот берганди.
Япония иқтисодиёти кутилмаганда инқирозга юз тутди. Бу эса Германия дунёнинг йирик иқтисодиёти бўйича 3-ўринга кўтарилиб олишига сабаб бўлди. Кунчиқар мамлакатдаги иқтисодий пасайиш озиқ-овқат, ёқилғи ва бошқа товарлар нархининг ошиши туфайли ички истеъмолнинг заифлашувига олиб келди.
Рақамли маркировка тизими офисида Asl Belgisi томонидан ўтказилган супер акция натижалари эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) янгиланган рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилади ва 66-ўринга кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги мактаб-интернатга борди. У ўқитувчилар билан суҳбатда юқори синф ўқувчиларини олийгоҳ дастурларига тайёрлаш, дарсларда ёшлар вақтини кетказмай, кўпроқ амалиётга йўналтириш кераклигини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг