Зафаробод туманидаги 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясидан қочган икки маҳкум бир кундан кейин Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Қуюқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди. Рейслар ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилмоқда.
«Юксалиш» ҳаракати давлат ва хусусий сектордаги иш берувчиларни аномал совуқ кунларда, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, уйдан ишлашига рухсат беришга, жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатини таъминлашга чақирди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда беморларнинг стационар даволаш муассасаларида ўртача даволаниш давомийлиги 6 кунни ташкил этди.
«Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» масъуллари «Док-1 Макс» ва «Амборонол» дориларини тартиб бўйича лаборатория синовидан ўтказмагани аниқланди. Оқибатда сифатсиз дори сотувга чиққан. Ҳозирда «Quramax Mediсal» ва илмий марказнинг жами 4 ходими гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди.
Чилонзор туманида мижоз талашган маклер ҳамкасбини номаълум жисм билан жароҳатлади. Оқибатда жабрланувчи қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши билан шифохонага мурожаат қилган.
Кегейли туманида Cobalt ва Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳайдовчилардан бири вафот этди. Икки киши шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда 252 дона «Фатзорб» дорисини сотаётганларни ушлади. Оздирувчи маҳсулот дея сотилаётган дори таркибида «Сибутрамин» кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланди.
Ўзбекистонда келаси ҳафта кутилаётган совуқ олдидан дам олиш кунларида ҳаво нисбатан илиқ бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол кучаяди.
Оқдарё туманида эркак хотинини қайчи билан уриб, бешикда ётган 5 ойлик боласини эса бўғиб ўлдирди. Сўнгра ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.
Тижорат банклари 6 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 220 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 345 сўм.
Андижон вилоятидаги ҳайвонот боғида ёввойи айиқ боғ ходимига ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олди. Оқибатда ходим оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этди.
Тармоқларда мактаб ўқувчилари гугурт ёрдамида Gentra автомобилининг олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат бўйича вояга етмаганларнинг ота-оналарига маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди. Машинага етказилган моддий зарар қопланди.
Тошкентда 47 ёшли эркак жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ўтган йилнинг ёзида 6 яшар қизалоққа тегажоғлик қилганликда гумонланиб қўлга олинганди.
РФ президенти Мудофаа вазирлигига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 гача Украинадаги бутун жанговар тўқнашувлар чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Аввалроқ Патриарх Кирилл шундай мурожаат билан чиққан эди.
Термизда собиқ «Юбилейний» бозорининг 9 нафар ишчиси янги жойга кўчиришга қаршилик қилганлари учун жаримага тортилди, 4 киши эса 5 суткага маъмурий қамоққа олинди. Аввалроқ ИИБ ходимлари аёл кишини автобусга мажбуран олиб кетаётгани акс этган видео тарқалган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги келаси ҳафтада кутилаётган совиши муносабати билан йирик корхоналарга газ ва электр энергияси етказиб бериш қисқариши, ИЭСларга газ етказиб бериш кўпайишини маълум қилди. Шу билан бирга, жадвалга кўра, энергия таъминотида қисқа муддатли узилишлари мумкин.
Талаба, ўқувчи ва боғча болаларига таътил узайтирилгани, Бухорода ўзини осиб вафот этган 2 аёл, кутилаётган аномал совуқ ҳаво, Тошкент вилоятида «Док-1 Макс» дан заҳарланган 9 бола, Жиззаҳда колониядан қочган 2 маҳкум, қамоқдан чиққан собиқ бош прокурор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Совуқ тушиши кутилаётгани муносабати билан Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг