«Капиталбанк» Uzum компаниялар гуруҳига қўшилмоқда. Бу Uzum маркетплейси фойдаланувчилари ҳисобига банк мижозлар базасининг кенгайишига ёрдам бериши кутилмоқда. Шу билан бирга, «Капиталбанк» АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади.
Ўзгидромет «Қамчиқ» ва «Тахтақорача» довонларида 9−11 январь кунлари қор ёғиши, туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши ҳамда шамол тезлиги кучайишидан огоҳлантирди.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.
Ўзбекистонда қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Қишки спорт турлари бўйича ўқув йиғинлари, мусобақаларни ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг бундай спорт турлари бўйича мактаб, клуб ва марказлари билан ҳамкорлик қилиш муассасанинг асосий вазифалари саналади.
Давлат статистика қўмитаси расмий статистиканинг ягона маълумотлар базаси бўлган Ўзбекистоннинг янги статистик порталини (siat.stat.uz) ишга туширди.
Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўл четидаги дарахтга урилди. Оқибатда бир киши воқеа жойида, бири шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи ва йўловчи эса жароҳатлар олди.
Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирларида 18 мингдан ортиқ объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилди ва 132 нафар шахс қўлга олинди.
Тижорат банклари 7 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 сўм.
Сариосиё туманида Nexia, Spark ва Gentra ўзаро тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Олмали, творогли пирожкалар, мармар кекс, «қаҳва доналари» печеньеси, «Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кокос қириндиси қўшилган творогли тоблатма, писталик пахлава ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади. 2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг айрим таълим йўналишларидаги талабаларига ўқишини ушбу филиалда давом эттиришга рухсат берилади.
Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. 8 та қутқарув экипажи 2,5 соат давомида ёнғинни ўчирди. Ҳодиса оқибатида мажмуанинг 250 квадрат метр майдони ёнди.
Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан 16−20 январь кунлари Тошкент — Термиз — Тошкент ва Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
Тошкент ҳокими шаҳар хизматларининг аномал совуқ кунлардаги фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди. У асосий фаолиятдан чалғитадиган мажлислар ўтказишни тақиқлади. Кўчалар зудлик билан қордан тозаланади. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак.
Хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осган эркак, зоопарк ходимини тишлаб ўлдирган айиқ, лаборатория синовидан тўлиқ ўтмаган «Док-1 Макс» ва «Амбронол», Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашган ўзбекистонликлар, аномал совуқда уйдан ишлаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қишки таътил узайтирилишидан олдин ОТМ ётоқхоналарига келган талабаларга узайтирилган таътилни ота-оналари билан ўтказишни тавсия қилди. Қайтишга имконияти бўлмаганларга эса ётоқхонада шароит яратилиши мумкинлиги айтилди.
Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.
2023 йилда Табиат ресурслари вазирлигига қарашли 5 та қўриқхонанинг бошқарув тизими яхшиланади. Бу ишлар учун давлат бюджетидан 19,5 млрд сўм ажратилмоқда. «Мазкур маблағга фотоқопқонлар, дронлар, камералар сотиб олинади, илмий салоҳият ва лабораториялар кучайтирилади», — деди вазирлик вакили.
Узун туманида «ВАЗ 21011» автомобили «КамАЗ» билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида йўловчи аёл ва унинг 2022 йил туғилган боласи вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг