Архив

Қозоғистондаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани рад этилди
16 июль 2022, 15:24

Қозоғистондаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани рад этилди

ФВВнинг янгиланган маълумотларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ҳозирда Оқсув-Аюли касалхонасида жароҳатланган беш нафар ўзбекистонлик даволанмоқда.

Жамшид Ходжаев бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди
16 июль 2022, 14:37

Жамшид Ходжаев бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Сардор Умурзаков президент Администрациясига раҳбар бўлди
16 июль 2022, 14:13

Сардор Умурзаков президент Администрациясига раҳбар бўлди

Сардор Умурзаков президент Администрацияси раҳбари лавомизига тайинланди, шу муносабат билан у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси кузда бўлиб ўтади
16 июль 2022, 13:56

Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси кузда бўлиб ўтади

IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 24−28 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Форум мавзуси: «Рассом ва жамият: келажак санъати концепцияси». 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли биеннале ўтказилмаганди.

CSI: ритейлерлар қандай қилиб кассирлар етишмовчилигини ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари орқали ҳал қиладилар
16 июль 2022, 13:00

CSI: ритейлерлар қандай қилиб кассирлар етишмовчилигини ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари орқали ҳал қиладилар

CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин ритейлерлар нима учун ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини ўрнатиши кераклиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Россияда тадбиркор ўзбекистонлик мигрантларга зўравонлик қилгани ва ҳужжатларини олиб қўйгани аниқланди
16 июль 2022, 11:44

Россияда тадбиркор ўзбекистонлик мигрантларга зўравонлик қилгани ва ҳужжатларини олиб қўйгани аниқланди

Волгоград вилоятида тадбиркор ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига куч ишлатиб, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйгани ва ойлик маошини ҳам тўлмагани аниқланди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан иш берувчини жиноий жавобгарликка тортишга эришди.

Сирдарёда ФВВ ходимлари чўкаётган болани қутқариб қолди
16 июль 2022, 11:09

Сирдарёда ФВВ ходимлари чўкаётган болани қутқариб қолди

Янгиер шаҳридан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналига тушиб кетган 13 ёшли ўсмир ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Апрель ойида мазкур каналда чўмилган 17 ёшли бола чўкиб кетганди.

Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи бўлди
16 июль 2022, 11:01

Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи бўлди

«Пахтакор» футбол клубига таниқли футболчи Максим Шацких бош мураббий этиб тайинланди. Клуб билан тузилган шартнома 3 йилга мўлжалланган.

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди, уч нафари жароҳатланди
16 июль 2022, 10:56

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди, уч нафари жароҳатланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради. Икки нафари вафот этган, уч нафари шифохонада. Ўзбекистон ФВВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Қозоғистон расмийлари билан алоқада.

Парламент комиссияси Қорақалпоғистонда текширувларни бошлади
16 июль 2022, 10:54

Парламент комиссияси Қорақалпоғистонда текширувларни бошлади

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича парламент комиссияси шанба куни текширувларни бошлади. Унинг таркибидан сенаторлар, депутатлар, ННТ ва Қорақалпоғистон вакиллари жой олган. Комиссия инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларини атрофлича ўрганади.

Тошкент инвестиция форумини ўтказишга 15 млрд сўм сарфланди
16 июль 2022, 10:20

Тошкент инвестиция форумини ўтказишга 15 млрд сўм сарфланди

Март ойида Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш учун 15 млрд сўм сарфланган. Тадбирлар ва овқатланишни ташкил этиш учун Sky Events`га 7,2 млрд сўм, Mercedes ва Malibu автомобиллари ижараси учун Lyuks Taxi`га 2 млрд сўм, Akfa Dream World`га овқатланиш учун 2,5 млрд сўм харажат қилинган.

Нима тайёрлаймиз: Нонушталар
16 июль 2022, 09:59

Нима тайёрлаймиз: Нонушталар

Менемен, скрембл, круассан сендвичлар, пишлоқ ва картошкали чалпак, творогли панкейклар, тухумли лаваш, мини панкейклар — Zira.uz турли хил мазали нонушталар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Икки йил ичида Қозоғистон билан чегарадаги тўртта божхона пости реконструкция қилинади
16 июль 2022, 09:29

Икки йил ичида Қозоғистон билан чегарадаги тўртта божхона пости реконструкция қилинади

2022−2023 йилларда Қозоғистон билан чегарадаги «Довут-ота», «Ғишткўприк», «Навоий», «С.Нажимов» божхона постлари тўлиқ реконструкция қилинади. Таъмирлаш жараёни қўшни мамлакат билан бир вақтда амалга оширилади.

Футбол ўйинида Sevimli телеканали журналисти калтакланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
15 июль 2022, 22:43

Футбол ўйинида Sevimli телеканали журналисти калтакланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура Ўзбекистон-Ироқ футбол учрашувида Sevimli телеканали журналисти ички ишлар ходимлари томонидан калтакланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Терговни Бош прокуратура назорат қилади.

Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув ўтказади
15 июль 2022, 22:10

Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув ўтказади

Сенат ва Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича қўшма комиссия тузди. Унга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

15 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 июль 2022, 22:00

15 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Самарқандни зиёрат қилган Мирзиёев ва Бердимуҳамедов, метаннинг нархи ошганига изоҳ, антикоррупция бўйича ишлари баҳоланган ташкилотлар, муҳокамаси яна чўзилган Конституциявий қонун лойиҳаси, ўқишни кўчиришга онлайн қабул ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Абитуриентларни рўйхатга олиш муддати 27 июлгача узайтирилди
15 июль 2022, 21:44

Абитуриентларни рўйхатга олиш муддати 27 июлгача узайтирилди

Ҳукумат қарори билан давлат олий таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати 27 июлгача, чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун эса 17 июлгача узайтирилди.

Фото: Бердимуҳамедов Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга борди
15 июль 2022, 16:44

Фото: Бердимуҳамедов Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга борди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида
15 июль 2022, 16:33

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида

Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
15 июль 2022, 16:22

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 31,64 сўмга қимматлаб, 10 981,93 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг