Тармоқларда депутат Расул Кушербаевнинг Қонунчилик палатаси мажлисида кун тартибига доир савол бермоқчи бўлгани, бироқ у эътиборга олинмагани акс этган видео тарқалди. «Бундай йиғилишда ўтиргандан ўтирмаган яхши. Мен кетаман. Ҳаммаси ясама, сўз бермайди», — дея гапирган у.
Шароф Рашидов туманида эркак жанжал оқибатида хотинини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарори билан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳрида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади. Уларни қуриш «Ўзавтосаноат» ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тармоқларда электробус ҳайдовчисининг йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» унга қатъий чора кўрилгани ва меҳнат шартномаси тўхтатилганини маълум қилди.
Таниқли иқтисодчи олим Абдулла Абдуқодиров президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, Акбар Мусаев ва Рустамхон Азизов эса ўринбосар этиб тайинланди.
ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов янги таъсис этилган Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайланди. Палата раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.
Чилонзорда Lacetti ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2011 йилда туғилган шахс вафот этди. Икки машина ҳайдовчилари жароҳат олди.
Олий таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳим Ҳакимов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Муртаза Қаршибоев давлат раҳбари маслаҳатчиси-спичрайтер ўринбосари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарини таваллуд куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик тилади.
Тошкент шаҳар ИИББ блогер Абдуқодир Мўминовга қилинган ҳужум юзасидан «босқинчилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, флеш-диск ёзувларни текшириш учун мусодара қилинган. Блогер уни рухсатисиз олиб кетишганини айтганди.
Ўзбекистон президенти 26−27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинланди. Президент Тошкент шаҳар прокурорини янги унвон билан тақдирлади.
Тошкент — Салар темир йўл бекатлари оралиғида қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган вояга етмаган шахсни поезд уриб юборди. Ҳодиса оқибатида ўсмир вафот этди.
Youtube`даги «Koʻzgu» канали муаллифи Абдуқодир Мўминов номаълум шахслар томонидан унга ҳужум уюштирилгани, машинасининг олд ойнаси бита билан синдирилгани ҳақида хабар берди.
Янги йил байрами рамзи бўлган оливье, «Мандарин», тунец балиғи ва тухумлик гренкалар, дудланган товуқ ва корейс сабзиси билан салат, стейк ва карамелланган нокли салат, «Қордаги тошлар» ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий байрамона салатлар рўйхатини тақдим этади.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади. Унда 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги, Ўзбекистон ва Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битим ва бошқа қонунлар кўриб чиқиш режалаштирилган.
Токентнинг икки туманидаги баъзи ҳудудларда 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди. Бунга ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабаб бўлган.
Президент фармонига кўра, 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади, 24 тасининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг