Архив

Сенатда свет ва газ муаммоси кўтарилди: Давлат дастурида электр энергиясига доир банд бажарилмаган
18 ноябрь 2022, 17:19

Сенатда свет ва газ муаммоси кўтарилди: Давлат дастурида электр энергиясига доир банд бажарилмаган

Сенатор Маҳмуд Парпиевга кўра, Давлат дастурининг энергетика соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга доир банди бажарилмаган, бу эса Ўзбекистондаги газ ва электр таъминоти билан боғлиқ аҳволга таъсир қилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммони ҳал этиш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Икки кунлик чақалоғини $35 минг эвазига сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди
18 ноябрь 2022, 16:33

Икки кунлик чақалоғини $35 минг эвазига сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди

Тошкент шаҳар Бектемир туман судида янги туғилган чақалоғини $35 минг эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди. Маълум бўлишича, судланувчи боласини 15 йиллик танишига бермоқчи бўлган. У Жиноят кодексинин тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкор танлашда эркин бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз» — Жозеп Боррель
18 ноябрь 2022, 16:11

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкор танлашда эркин бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз» — Жозеп Боррель

Марказий Осиёдаги ҳамкорлар, худди Европа каби, стратегик автономликни истайди, Евроиттифоқ уларнинг тарихий ё жуғрофий ўзига хосликлардан қатъи назар бирор бир халқаро ҳамкорга муте бўлиб қолмаслик истагини ҳурмат қилади, деди ЕИнинг олий вакили Жозеп Боррель Самарқанддаги анжуманда.

Самарқандда фуқарони АҚШга юбориш эвазига $40 минг талаб қилган шахслар ушланди
18 ноябрь 2022, 15:49

Самарқандда фуқарони АҚШга юбориш эвазига $40 минг талаб қилган шахслар ушланди

ДХХ фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 40 минг доллар талаб қилган шахсларни гумонланувчи сифатида қўлга олди.

Uzbekistan Airways талабаларга 50% чегирма тақдим этади
18 ноябрь 2022, 15:39

Uzbekistan Airways талабаларга 50% чегирма тақдим этади

Қишки таътил муносабати билан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 22 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways томонидан чегирма тақдим этилади. Бунинг учун улардан талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-карта сўралади.

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди
18 ноябрь 2022, 14:11

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди

Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.

Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба ёғингарчиликсиз ўтади
18 ноябрь 2022, 13:06

Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба ёғингарчиликсиз ўтади

Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, туман тушиши, 15−20 м/с гача шамол бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Ўзбекистонда ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон қурилди
18 ноябрь 2022, 12:17

Ўзбекистонда ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон қурилди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Унга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган.

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель
18 ноябрь 2022, 12:16

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель

Россиянинг Украинага агрессияси Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради, чунки халқаро ҳамкорлик издан чиқади. Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг фикрича, ҳамкорликнинг мустаҳкамланишигина уруш сабаб юзага келган инқироз оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради.

Айрим импорт маҳсулотларини божхона божидан озод этиш муддати узайтирилди
18 ноябрь 2022, 12:08

Айрим импорт маҳсулотларини божхона божидан озод этиш муддати узайтирилди

Президент фармони билан 2023 йил 1 июлгача балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалар (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа импорт товарлари божхона божидан озод қилиниши белгиланди.

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди
18 ноябрь 2022, 11:42

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди

Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин
18 ноябрь 2022, 10:56

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Мўйноқда XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилди
18 ноябрь 2022, 10:50

Мўйноқда XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилди

Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.

Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
18 ноябрь 2022, 10:31

Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Мексикада таэквондо бўйича ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик Светлана Осипова жаҳон чемпиони бўлди. Финал беллашувида у исроиллик спортчини мағлубиятга учратди.

Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди
18 ноябрь 2022, 10:02

Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди

Самарқандда француз ҳайкалтароши, ЮНEСКОнинг Маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сирнинг «Тинчлик дарахти» монументи очилди. Маросимда унинг ўзи ҳам иштирок этди. Худди шундай ёдгорлик яна 20 га яқин мамлакатда ўрнатилган.

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди
18 ноябрь 2022, 09:26

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди

Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 208,18 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади
17 ноябрь 2022, 23:53

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди
17 ноябрь 2022, 23:46

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси
17 ноябрь 2022, 22:39

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси

2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд.

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди
17 ноябрь 2022, 22:04

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Уч кун аввал ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг