Халқ таълим вазирлиги мактаб ўқитувчиларини расмий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганлигини маълум қилди. Таълим олаётган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда мавжуд бўлишига қарамасдан, ўқитувчиларни ҳали ҳам уйма-уй юриб, маълумот йиғишга мажбурлашмоқда.
Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. «Мазкур вазифаларни амалга ошириш орқали ўрта ҳисобда 20 млн аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади», — деди Сенат раиси
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони» («The Muslim 500») рўйхатига киритилди. Ундан Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон раҳбарлари ҳам ўрин олган. Қолаверса, рўйхатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг собиқ раиси, марҳум Усмонхон Алимов ҳам қайд этилди.
Тадбиркор бузилган мулки ўрнига компенсация сифатида Чилонзордаги кўп қаватли уйлар орасидан ер олган. У бу ерда кўп қаватли турар жой қурмоқчи эди, бироқ аҳоли бунга қарши чиқди. Пойтахт ҳокими тадбиркорга унинг бир фуқаро норози бўлса ҳам, бу жойни ташлаб чиқиб кетиш ҳақидаги ваъдасини эслатди.
Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, қўпорувчилик акс этган видеороликларни тарқатиб келгани айтилмоқда. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.
1 АҚШ долларининг расмий курси 11 169,39 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
RTL Alliance ҳалқаро транспорт-логистика компаниясининг асосий афзалликларидан бири — бу Хитойдан юкларни тез етказиб бериш ҳисобланади.
«Ўзтрансгаз» об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан таъминлаш мақсадида 9 ноябрдан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари махсус жадвал асосида ишлашини маълум қилди.
2001 йилдан бери интеллектуал ринг бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» клуб билимдони, туризм вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев билан суҳбат уюштирди. У туризм билан мантиқий фикрлаш ўзаро боғлиқлиги, полиглот бўлишнинг устунликлари ҳақида сўзлаб берди.
Тошкентнинг I ярим йилликдаги бюджет харажатлари таҳлилига кўра, ҳокимлик таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, жумладан, мактаб, болалар боғчаси ва шифохоналарни таъмирлашга белгиланганидан кам маблағ ажратган. Шу билан бирга, ободонлаштириш, қурилиш ва «бошқа харажатлар» миқдори кескин ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилдан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Унинг доирасида тадбиркорлар интеллектуал фаолият натижаларини назорат қилинадиган муҳитда синаб кўришлари мумкин бўлади.
Президент тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни чекловчи, унинг чегараларини белгиловчи фармонни имзолади. Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.
Тармоқларда 2 нафар шахснинг Навоий вилоят ҳокимияти биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди. ИИВ видео аслида август ойида тасвирга олингани ва тартиббузарларнинг бири мактаб ўқувчиси эканини маълум қилди. Ҳозирда тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус қўшинларини мудофаа учун Днепрнинг чап қирғоғига олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди. Бу Россия Херсон шаҳрини тарк этишини англатади.
Қўқон шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди. Унинг ўлимига юрак касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Клиника AKFA Medline юрак-ўпка реанимацияси соҳасида янги имкониятларни ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини жорий этмоқда.
Россиянинг Wildberries маркетплейси Тошкентда Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар — тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва электр жиҳозларини сотиш бўйича тўлақонли логистика мажмуасини ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 130 млн долларга тенг.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга иккита «мобиль саҳна» сотиб олди. Маълум қилинишича, ушбу харид президент қарори талабларини бажариш учун амалга оширилган. «Асосий мақсад — барчага бирдек маданий ҳордиқ чиқариш учун шарт-шароит яратиш», — дейилади вазирлик изоҳида.
Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдо вазирлари тегишли битимни имзолашни келишиб олди. Жамғарма савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришига ишонаман, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев.
Президент қарори билан, Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди. ОТМларда дарслар ўзбек, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Шунингдек, университетлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг