16 октябрь куни Фарғонадаги бозорда ўғрилик қилмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир қўлга олиниб, Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Эртаси куни у шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Ўсмирни марказдаги тенгдошлари калтаклагани айтилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши Omicron-Delta оқсил вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Янги вакцина коронавируснинг дельта ва омикрон мутация штаммлари учун мўлжалланган. Икки мамлакат COVID-19`га қарши «самарали ва узоқ муддатли ҳимоя вакцинасини яратишга умид қилмоқда».
Ўзбекистон 2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 1−14 май кунлари Ҳумо арена мажмуасида ўтказилади. Соврин жамғармаси $5,2 млн бўлган дунё биринчилигида олтин медаль соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг долларга эга бўлади.
Компания NovaStroy Livingood mixed-use мажмуаси мисолида қазиш босқичида кўчмас мулкка инвестиция киритиш ҳақида гапириб берди.
Юнусобод туманида Lexus ва Captiva тўқнашди. Оқибатда Captiva`да ёнғин содир бўлди. Жароҳатланган ҳайдовчилар ва йўловчилар шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов пойтахтдаги Ғалаба боғида Ленинград монументига тамал тоши қўйди. Улар, шунингдек, мева-сабзавот, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш, миграция бўйича ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилди.
Президент 65 та йирик корхонада ишлаб чиқариш камайгани, саноат зоналари инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ва қиммат хом ашё учун мутасаддиларни танқид қилди. Хом ашё импорти ҳисобига захира яратиш ва Европага саноат экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 171,04 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифларини янгилади.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимда ишлашга ўтиши китобхонларга кутилганидек енгиллик бермайди, чунки «мантиқсиз тартиблар» кўп, деб ёзмоқда Шарофиддин Ҳошимжонов. Унинг фикрича, кутубхона раҳбарияти тақиқлар масалани ҳеч қачон ҳал этолмаслиги, оқилона ечимлар зарурлигини тушуниб етиши керак.
Тошкентда суд 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланаётган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.
Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади.
Самарқандда ўтган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми қатнашчилари қаторида ХВЖ департаменти директори Жиҳад Азур ҳам бор эди. У «Газета.uz» учун ёзган мақоласида минтақа давлатлари узоқ муддатли тузилмавий муаммолар ечими бўйича ислоҳотларни амалга оширса, кўпроқ натижага эришиши мумкинлигини қайд этди.
Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси маълумотларига кўра, пойтахтнинг 1-ярим йилликдаги даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган. Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор, Юнусобод ва Яшнободда қайд этилган.
2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.
Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал баҳсларида ПСЖ — Бавария, Ливерпуль — Реал Мадрид, Челси — Боруссия Дортмунд каби жамоалар тўқнаш келадиган бўлди.
Uzbekistan Airways компанияси «Кексалар туризми ойи» муносабат билан кекса ёшдаги йўловчилар учун парвозларда 25% чегирма эълон қилди. Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябригача амал қилади.
Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоирнинг янги тайинланган элчиси Бумедиан Геннаднинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Томонлар Жазоир компанияларининг Ўзбекистонда автомобилсозлик, нефть-газ саноати, АКТ ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларда иштирокини муҳокама қилди.
Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways`нинг Москва ва Жидда парвозлари, шунингдек, Россиянинг Azimut авиакомпаниясига тегишли Минералние Води — Тошкент рейси муқобил аэропортларга йўналтирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг