Фарғона вилоятида тарбияланувчиси қаровсизлик оқибатида чиқиб кетиб, сувга чўкиб вафот этган болалар боғчасининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МТТда талон-торож ҳолатлари ҳам аниқланган.
Энди текин бериладиган мактаб дарсликлари, ихтиёрий Kundalik.com, Парламент комиссия Даулетмурат Тажимуратов билан учрашгани, мактаб ошхоналарида сотиш тақиқланган «фастфуд», пахта терими тўлови, танқид қилинган қишлоқ хўжалиги ходимлари ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Хитойнинг Сичуан провинциясида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди, 250 дан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
1 сентябргача 290 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган, хусусан Сурхондарёда 29 та шундай мактаб бор. Президент вилоят ҳокимини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Ангор тумани прокурори билан бўлган суҳбатини ҳам эслади. «Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатда Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Ёз мавсуми давомида 142 нафар фуқаро, шундан 51 нафари чўмилиш, 85 нафари эса эҳтиётсизлик оқибатида сувда чўкиб кетди, дея маълум қилди ФВВ. Чўкканларнинг 45,3 фоизини вояга етмаганлар ташкил этди.
2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бир тонна маҳсулот хомашёсининг ўрта нави ҚҚС билан бирга 10 млн сўмни ташкил этади.
Мактаб дарсликлари ижараси энди нафақат жорий ўқув йили учун, балки доимий равишда бепул бўлади, дея аниқлик киритди ХТВ. Келгусида дарсликларни нашр этиш ва уларни молиялаштириш тартиби ҳукумат даражасида кўриб чиқилади ва парламент томонидан тасдиқланган давлат бюджети асосида белгиланади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 15 сентябрдан темир йўл ва авиа чипталарни 50 фоизлик имтиёз билан сотиб олишлари мумкин бўлади.
Қорақалпоғистондаги намойишлар бўйича асосий айбланувчилардан бири Даулетмурат Тажимуратов Урганчдаги тергов ҳибсхонасида омбудсман ва парламент комиссияси аъзолари билан учрашувда тергов ҳаракатлари пайтида қийноққа солинмагани ва босим ўтказилмаганини маълум қилди.
ХТВ ота-оналар учун Kundalik.com платформасига обуна бўлиш ихтиёрий эканлигини маълум қилди. Йиллик обуна нархи 8000 сўмни ташкил этади, бу 2020 йилга нисбатан 1200 сўмга арзон. Қолаверса, тизим ёрдамида ўқитувчиларнинг ҳар чоракда 20 соат вақти тежалиши айтилмоқда.
«Амалга оширилган ишларни бошқалар 10 йилда ҳам эплаши даргумон», «аввалгиси билан бугунгисини таққослаб бўлмайди», «боғ дунёдаги ўзининг муқобиллари билан дадил тенглаша олади», «бу байрамга ҳақиқий совға бўлди» — Давлат ОАВларида 5 йил давомида таъмирланган Миллий боғ очилиши қандай ёритилди?
Россиялик мутахассислар ҳозирда дунёда 53 мингдан ортиқ киши чалинган маймун чечаги инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова дастлабки тадқиқотларда вакцина юқори самарадорлик ва иммуногенликни кўрсатганини қайд этди.
«Вақф» хайрия фонди «Вақф сувлари» лойиҳаси доирасида турли ҳудудлардаги, олис қишлоқ ва овулларда тоза ичимлик сувига муҳтож бўлган аҳоли учун артезиан қудуқларини қазиб, минорали сув иншоотларини барпо этди. Ушбу мақсадлар учун 851,4 млн сўм хайрия сифатида сарфланди.
ССВ мактаб ошхоналарида «фастфуд» тайёрлаш ва сотиш тақиқланганини эслатиб ўтди. Бу турдаги маҳсулотлар умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқатлар рўйхатига киритилгани қайд этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам уларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади.
Президент қишлоқ хўжалигидаги камчиликларни танқид қилиб, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Фермер хўжаликлари кенгаши раҳбари Актам Хаитовни огоҳлантирди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев фаолиятидаги камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган кечада унинг рафиқаси Татьяна Каримова умри давомида ҳамиша бирга бўлишганини эсга олди. «Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган», — деди у. Биринчи президентнинг хос соқчилари бошлиғи Жаҳонгир Абиров эса 1990 йил қийин кечганини сўзлаб берди.
Бухоро шаҳрида тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим этган. Мазкур аризага муносабат билдирилмаслиги оқибатида қўшимча солиқ қарздорлиги пайдо бўлган. Тадбиркорнинг мурожаатига кўра бизнес-омбудсман ҳисобланган 2 млн сўмга яқин қарздорликни бекор қилди.
Нуробод туманидаги 1-сонли мактабда дарсликлар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига улоқтириб тарқатилгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчи ҳамда мактаб директори ишдан олинганини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида имконияти чекланган болалар учун 225 та мактаб ўз эшикларини очади. UNICEF буни «ҳал қилувчи ва муҳим ташаббус» дея атади. Халқаро тажрибага кўра, инклюзив таълимнинг жорий этилиши умумий таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда, деб қайд этди жамғарма.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг