Архив

Сурхондарё дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди
5 сентябрь 2022, 19:04

Сурхондарё дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди

Экологлар дрон ёрдамида ўтказган рейдда фуқаро Жарқўрғон туманидаги Сурхондарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олаётганини аниқлади. Унга 9 млн сўм жарима тортилди, техникалари эса ҳудуддан чиқариб юборилди.

139 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик йўл таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди
5 сентябрь 2022, 18:47

139 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик йўл таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди

«Ўзйўлинспекция» йил бошидан бери 139 та ҳолатда йўллардаги 6,1 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганини аниқлади. Инспекция талабномаси билан 4,2 млрд сўмлик сифатсиз ишлар пудратчилар томонидан қайтадан бажарилди. Қоидабузар мансабдорларга нисбатан эса 134 та баённома тузилди.

«Кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти». Президент ички бозордаги талабни таъминлаш ҳақида
5 сентябрь 2022, 18:36 1

«Кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти». Президент ички бозордаги талабни таъминлаш ҳақида

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича ҳокимлар фаолиятини танқид қилди. «Вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?» — деди у. Ўзгариш қилмаган ҳокимлар ишдан олиниши таъкидланди.

Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага беришни буюрди
5 сентябрь 2022, 18:26 1

Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага беришни буюрди

Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликларининг ижара тўловлари нархи кескин оширилиши ортидан кенг жамоатчилик, жумладан, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар фонида дарсликларни бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

ДХХ афғонистонлик наркокурьерлар олиб кирган 95 кг наркотик айланмасига чек қўйди
5 сентябрь 2022, 17:53

ДХХ афғонистонлик наркокурьерлар олиб кирган 95 кг наркотик айланмасига чек қўйди

ДХХ Тошкент ва Сурхондарёда жами 95 кг гиёҳванд моддаларни айланмаси билан шуғулланганликда гумонланган шахслар ушлади. Моддалар афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатга олиб кирилгани аниқланди.

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти олиш тизими осонлаштирилди
5 сентябрь 2022, 17:44

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти олиш тизими осонлаштирилди

Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини энди барча ДХМлар орқали расмийлаштириш мумкин. Хизмат экстерриториал тамойил асосида, яъни фуқаронинг рўйхатда турган манзилидан қатъий назар кўрсатилади. Қолаверса, паспортни олиш учун талаб этиладиган маълумотномалар ҳам қисқартирилди.

Метрополитен йўловчиларни транспорт картасидан фойдаланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга чақирди
5 сентябрь 2022, 16:59

Метрополитен йўловчиларни транспорт картасидан фойдаланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга чақирди

Пойтахт метрополитени куз бошланиши билан йўловчилар оқимининг ошиши кутилаётганидан огоҳлантирди. Йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланиш ва вагонлар эшиги олдида тўпланиб турмаслик, тушиб кетаётганларни кечиктирмаслик сўралди.

Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлаганликда гумонланиб, қидирувга берилган эркак қўлга олинди
5 сентябрь 2022, 14:38

Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлаганликда гумонланиб, қидирувга берилган эркак қўлга олинди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусига тегганликда гумонланган ва қидирувга берилган шахс Жиззах вилоятида ушланди. Қўлга олиш жараёнида у Айдар-Арнасой кўли ортидаги чекка ҳудудлардан бирига яширингани аниқланди.

Фарғонада ҳайдовчини ҳақорат қилган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилди
5 сентябрь 2022, 14:24

Фарғонада ҳайдовчини ҳақорат қилган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида ЙПХ инспектори ҳайдовчини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур воқеадан сўнг, ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилгани ва у ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Қозоғистоннинг Костанай вилоятида ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда
5 сентябрь 2022, 13:11

Қозоғистоннинг Костанай вилоятида ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда

Қозоғистоннинг Костанай вилояти Аулиекол туманидаги табиий ёнғинлар майдони 43 минг гектардан ошди. Душанба куни мамлакат президенти Қасим-Жомарт Токаев воқеа жойига бориб, офат ҳудудларини айланиб чиқди. У ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриш учун кун давомида тезкор штабга ташриф буюради.

Туркманистон ўз фуқаролари учун Туркиядан виза жорий этишни сўради
5 сентябрь 2022, 12:40

Туркманистон ўз фуқаролари учун Туркиядан виза жорий этишни сўради

Туркманистон ўзининг фуқаролари учун Туркиядан вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўради.

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди
5 сентябрь 2022, 12:19

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

Навоий вилояти Экология бошқармаси Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида 829 дона балиқ нобуд бўлганини аниқлади. Бу «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувларидан сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Экологлар лаборатор текширувлар ўтказмоқда.

Ўзини ўзи банд қилганлар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди
5 сентябрь 2022, 11:59

Ўзини ўзи банд қилганлар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди

1 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати яна 10 тага ортади. Уларнинг орасида — риэлторлик хизматларини кўрсатиш, уй-рўзғор буюмларини ижарага бериш, автомобиль бозоларида воситачилик қилиш, кулолчилик ва бошқалар мавжуд.

Ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлади, пайшанбадан салқинлашади
5 сентябрь 2022, 11:48

Ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлади, пайшанбадан салқинлашади

Ҳафтанинг биринчи ярмида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат +34…+39 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса ҳаво салқинлаша бошлайди, ҳарорат +30…+35 даражагача пасаяди. Ҳафта давомида фақат Қорақалпоғистонда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда.

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди
5 сентябрь 2022, 11:08

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади
5 сентябрь 2022, 10:41

Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади. «Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади баёнотда.

Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда
5 сентябрь 2022, 09:52

Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда душанбадан 5 баллик магнит бўронлари кузатилади, сешанба кунига келиб бўрон таъсири камая бошлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

«Туристлар олдида шарманда бўламиз». Тошкентдаги меҳмонхоналарда тонг саҳардан ҳужжатлар текширилди
4 сентябрь 2022, 21:07

«Туристлар олдида шарманда бўламиз». Тошкентдаги меҳмонхоналарда тонг саҳардан ҳужжатлар текширилди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтдаги меҳмонхоналарда тонги соат 5:00 дан бошлаб дам олаётганларни уйғотиб, ҳужжатларини текширмоқда. ИИВ бу ҳолатни «дунёда одатий ва тўғри қабул қилинади», дея изоҳлади. Туризм вазирлиги эса ИИВдан текширув нега ўтказилганини тушунтиришни сўраб, хат киритди.

«Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов Конституцияга зид» — депутат
4 сентябрь 2022, 16:11

«Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов Конституцияга зид» — депутат

Депутат Расул Кушербаев давлат умумий ўрта таълим давлат томонидан кафолатлангани учун мактаб дарсликлари ижараси учун тўловнинг мавжудлигини Конституцияга зид, деб ҳисоблайди. Парламент аъзоси тушунтириш бериши учун Конституциявий судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

ШҲТ саммити сабабли Самарқандга кириш тақиқланади, 16 та кўчада транспорт ҳаракати чекланади (харита)
4 сентябрь 2022, 15:30

ШҲТ саммити сабабли Самарқандга кириш тақиқланади, 16 та кўчада транспорт ҳаракати чекланади (харита)

14−17-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанднинг 16 та кўчаси, шу жумладан, жамоат транспорти ҳаракати учун ёпилади. Бу кунларда шаҳарга кириш ҳам ёпилади, транзитчилар учун айланма йўллар ташкил этилади (харита).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг