Архив

Нигора Сувонова — оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони
25 июль 2022, 12:06

Нигора Сувонова — оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Нигора Сувонова (-81 кг) Осиё чемпионатининг барча турдаги дастурлари бўйича 6 та олтин медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобига яна 19 та медални Мадина Файзуллаева, Шарофиддин Амриддинов, Қудратбек Салимжонов, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқовалар олиб келишди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат пасайиши кутилмоқда — Ўзгидромет
25 июль 2022, 11:26

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат пасайиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларида жазирама пасая бошлайди. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 25−26 июль кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво бутун мамлакатга тарқалади, ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача тушади.

Президент 20 август куни тадбиркорлар билан мулоқот қилади
25 июль 2022, 11:03 1

Президент 20 август куни тадбиркорлар билан мулоқот қилади

20 август — Тадбиркорлар кунида президент ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказади. Таклиф ва саволлар июль охирига қадар қабул қилинади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади — Шерзод Асадов
25 июль 2022, 10:44

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади — Шерзод Асадов

Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.

Самарқанддан Тошкентга 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин қотишмасини олиб кетаётган шахс ушланди
25 июль 2022, 10:03

Самарқанддан Тошкентга 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин қотишмасини олиб кетаётган шахс ушланди

Самарқанд вилоятидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra ҳайдовчиси ёнида умумий оғирлиги 1,1 кг бўлган 10 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди. Баҳоси 703,9 млн сўмлик олтин Тошкентга олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

IT, тиббиёт, молия — яқин келажакнинг энг истиқболли ва барқарор касблари қайси?
25 июль 2022, 10:01

IT, тиббиёт, молия — яқин келажакнинг энг истиқболли ва барқарор касблари қайси?

Глобал меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб юқори даражада қайта тикланиб, рекорд даражадаги «иқтидорлар танқислиги» кузатилмоқда. Ушбу мураккаб бозор шароитида қайси касблар энг истиқболли, даромадли ва барқарор бўлади? «Газета.uz» мақоласида келажак касблари ҳақида ҳикоя қилинади.

Ғафур Ғулом боғи очилиши сентябрга қолдирилди — Сенат
25 июль 2022, 09:49

Ғафур Ғулом боғи очилиши сентябрга қолдирилди — Сенат

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи 1 сентябрь куни очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Сенат. Боғни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management вакили бу охирги муддат эканлиги ва объектнинг очилиши август ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини қайд этди.

UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можаро сабабчисига айланиб қолди
24 июль 2022, 16:47

UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можаро сабабчисига айланиб қолди

UzAuto Motors компаниясига берилган кредит Россиянинг Транскапиталбанк (ТКБ) ва Credit Suisse ўртасидаги суд жараёнига сабаб бўлди. Суд Швейцария банкининг Россиядаги активларини, жумладан 10 млн евродан кўпроқ маблағини музлатиб қўйди.

ЖССТ маймунчечак тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
24 июль 2022, 12:46

ЖССТ маймунчечак тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари маймунчечакни глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Дунёда аллақачон 16 мингдан ортиқ касалликка чалиниш ҳолатлари аниқланган ва Европага чечак тарқалиши катта таҳдид солмоқда.

Bakan Tex ва FT Textile Group BSCI сертификатларига эга бўлди
23 июль 2022, 17:00

Bakan Tex ва FT Textile Group BSCI сертификатларига эга бўлди

Ўзбекистоннинг Bakan Tex ва FT Textile Group калава-ип ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари Business Social Compliance Intiative сертификатига эга бўлди.

Гулнора Каримованинг адвокатлари Швейцариядаги судда ғалаба қозонишди
23 июль 2022, 16:30

Гулнора Каримованинг адвокатлари Швейцариядаги судда ғалаба қозонишди

Швейцария апелляция суди Гулнора Каримовага қўйилган пора олиш бўйича айблов юзасидан унинг адвокатлари киритган шикоятни қисман қаноатлантирди. Мазкур суд қарори унга музлатиб қўйилган 303 млн доллар маблағни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Law.

Товоқсой қамоқхонасида икки маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди
23 июль 2022, 15:56

Товоқсой қамоқхонасида икки маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди

Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонасида икки маҳкум яшаш биносидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринди. Маҳкумларда оғир тан жароҳатлари аниқланган. Жиноят аломатлари бўлмагани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмади. Ҳолатга «Эзгулик» жамияти раҳбари ҳамда Бош прокуратура муносабат билдирди.

Ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув транспортда етказиб берилади
23 июль 2022, 13:05

Ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув транспортда етказиб берилади

Ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда ҳамда авариявий ҳолатларда аҳолига сув транспортда етказиб берилади.

Ўзбекистонда ASUS компаниясининг 2022 йилги ноутбуклари тақдимоти бўлиб ўтди
23 июль 2022, 13:00

Ўзбекистонда ASUS компаниясининг 2022 йилги ноутбуклари тақдимоти бўлиб ўтди

ASUS истеъмолчи, ўйин ва бизнес сегментларида 2022 йилнинг янги маҳсулотларини тақдим этди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади
23 июль 2022, 12:37

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Эркабой Тажиев Қорақалпоғистон прокурори бўлди
23 июль 2022, 12:03

Эркабой Тажиев Қорақалпоғистон прокурори бўлди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.

Нима тайёрлаймиз: Яхна шўрвалар
23 июль 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Яхна шўрвалар

Ёзбоп окрошка, кук-си, гўжа, самарқандча чалоп, гаспачо, қизил лавлагили яхна шўрва, Болгариянинг машҳур таратор шўрваси — Zira.uz турли хил мазали яхна шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Бозорларда озиқ-овқат сотиш қоидалари бузилиши бўйича 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди
23 июль 2022, 08:52

Бозорларда озиқ-овқат сотиш қоидалари бузилиши бўйича 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди

9 мингга яқин савдо шохобчасида товарларни сотиш шароитлари текширилганида, 1033 та чакана савдо қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Жумладан, товарлар қуёш нури остида ёки музлатгичли витриналар ва музлатгичлардан ташқарида сақланаётгани маълум бўлди.

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари
23 июль 2022, 08:29

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари

Март ойидан Марказий банк нақд хорижий валютани олиб кириш ва тижорат банкларига тақдим этишни бошлади. Илгари чет эл валютаси асосан Россия банкларидан олиб келинган, бироқ ҳозирда бу имконият чекланган ва Европа банклари «нақд пул»ни «бироз хавотир ва эҳтиёткорлик билан» бермоқда, деди МБ раҳбари.

Фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади
23 июль 2022, 08:24

Фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб «Е-патруль» тизими босқичма-босқич жорий этилиб, фуқароларни шахсини аниқлаш учун ички ишлар органларига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. ППХ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги барча мулоқотлар боди-камералар орқали ёзиб олинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг