Архив

Фарғонада ЭТКнинг антикоррупция бўлими бошлиғи пора билан ушланди
13 ноябрь 2024, 00:01

Фарғонада ЭТКнинг антикоррупция бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. У туман бош муҳандисидан йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган. Жиноят иши қўзғатилди.

12 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 ноябрь 2024, 23:26

12 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Боку саммитида иқлим ўзгариши бўйича таклифлар билдирган президент, қаттиқ ёқилғидан фойдаланадиган корхоналарга бошланган рейд, медиамаҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш ташаббуси, ўзгараётган коммунал ва ижара тўловларини ундириш тартиби ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бошқарув компаниялари ва УЖМШларнинг ижара ҳақини ундириши осонлаштирилди
12 ноябрь 2024, 23:13

Бошқарув компаниялари ва УЖМШларнинг ижара ҳақини ундириши осонлаштирилди

Бошқарув компаниялари ва УЖМШлар ижара ҳақи ундириш учун судга мурожаат қилгандаги йиғимлардан озод этилди. Мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд қарорини олиш учун ҳужжатлар рўйхати белгиланди. 2023 йилда ижара қарзлари миқдори 561 млрд сўмга етган.

Ўзбекистон 2030 йилгача Европага 10−15 млрд кВт/с электр энергияси экспорт қилиши мумкин — энерговазир ўринбосари
12 ноябрь 2024, 22:45

Ўзбекистон 2030 йилгача Европага 10−15 млрд кВт/с электр энергияси экспорт қилиши мумкин — энерговазир ўринбосари

Европага «яшил энергетика йўлаги»нинг қиймати 2 млрд доллардан ортиққа баҳоланмоқда, деди энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов. Унга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон Европа давлатларига 10−15 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қила олади.

Жиловлаб бўлмаётган кон, заҳарланаётган аҳоли: Бойсунда энди нима бўлади?
12 ноябрь 2024, 21:19

Жиловлаб бўлмаётган кон, заҳарланаётган аҳоли: Бойсунда энди нима бўлади?

Сентябрь бошида тинчлиги бузилган Бойсун ҳали ҳаловат топгани йўқ. Фалокат юз берган «М-25» газ кони атрофидан ҳали ҳам хавотирли видеоёзувлар тарқалиб турибди. «Газета.uz» жамоаси ноябрь бошида туманда бўлиб, авариядан икки ой ўтиб, вазият қанчалик ўзгарганини ўрганди. Видеорепортаж.

«Сиз ҳам кичкиналигингизда нонга навбатга турганмисиз?»
12 ноябрь 2024, 20:44

«Сиз ҳам кичкиналигингизда нонга навбатга турганмисиз?»

Навбат — ўзбекистонликлар учун оғриқли мавзулардан. X (собиқ Twitter) тармоғида бошланган шу мавзудаги бир муҳокама сабаб, қайсидир маънода, Ўзбекистоннинг яқин ўтмишига бир назар ташланди. Фойдаланувчилар нон, ун, ёғ учун навбатга турганини эслади. Биз уларнинг жавобларини бир саҳифага тўпладик.

Хитойда автомобиль одамлар устига бостириб борди, 35 киши ҳалок бўлди
12 ноябрь 2024, 19:56

Хитойда автомобиль одамлар устига бостириб борди, 35 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Чжухай шаҳрида автомобиль одамлар орасига кириб борди. Оқибатда 35 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди. Автомобилни бошқарган 62 ёшли эркак ушланди, у оилавий муаммо сабабли шундай қилгани айтилмоқда.

«Уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйини ҳақида
12 ноябрь 2024, 19:49

«Уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти юқори, деди жамоа сардори Элдор Шомуродов. Унга кўра, Қатарга қарши бўлажак ўйинда футболчилар уч очко қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди
12 ноябрь 2024, 19:16

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Боку шаҳридаги COP29 саммити доирасида Ўзбекистон ва Финляндия президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, саноат кооперациясини кенгайтириш, таълим ва экология соҳаларидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди.

«Миллий тикланиш» партияси ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқмоқда. Тафсилотлар
12 ноябрь 2024, 19:01

«Миллий тикланиш» партияси ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқмоқда. Тафсилотлар

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг нотўлиқ иқтибосига изоҳ бериб, ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини айтди. «Миллий тикланиш»нинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, лойиҳа ҳозирча фақат партиянинг ўзида шакллантирилмоқда.

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев
12 ноябрь 2024, 18:16

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев COP 29`даги нутқида иқлим ўзгаришлари асосий глобал таҳдидга айланиб бораётгани, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Президент глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда бартараф этишда қатор таклифларни билдирди.

«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди — Маънавият ва маърифат маркази
12 ноябрь 2024, 16:48

«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди — Маънавият ва маърифат маркази

Маънавият ва маърифат маркази медиа маҳсулотлар «маънавий экспертиза»дан ўтказилиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, лойиҳа медиа маҳсулотларга цензура қўймайди, ОАВ, журналистлар, ижодкорлар ва блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди.

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди
12 ноябрь 2024, 16:36

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистоннинг 15 ёшли шахматчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ғолиб бўлди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи чемпионлик унвони ҳисобланади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги қонун имзоланди
12 ноябрь 2024, 15:05

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент фермерларнинг биргаликда ишлаши учун бирлашишига имкон берувчи қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги янги қонунни имзолади. Ҳужжатга кооперативларнинг уюшмага мажбурий аъзолигини киритиш режалаштирилган бўлсада, бу норма парламентнинг қуйи палатасидаёқ чиқариб ташланган.

Тошкентда MG брендининг ZS автомобиллари сотуви бошланди
12 ноябрь 2024, 15:00

Тошкентда MG брендининг ZS автомобиллари сотуви бошланди

MG компанияси Ўзбекистонда ZS кроссоверини расман тақдим этди. Автомобилни MG Мотоrs`нинг ваколатли дилерлик марказларидан харид қилиш мумкин.

FT: Украина ўз «ғалаба режаси»нинг иккита бандини Трамп учун махсус ишлаб чиққан
12 ноябрь 2024, 14:11

FT: Украина ўз «ғалаба режаси»нинг иккита бандини Трамп учун махсус ишлаб чиққан

Украина таклиф этган «ғалаба режаси»нинг иккита банди Дональд Трамп учун махсус ишлаб чиқилган, деб ёзади Financial Times. Украина ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ва Европадаги АҚШ қўшинларини украинларга алмаштириш бандлари шулар жумласидан.

Ҳайдалган автомобиллар нархлари октябрь ойида қандай ўзгарди?
12 ноябрь 2024, 13:13

Ҳайдалган автомобиллар нархлари октябрь ойида қандай ўзгарди?

Октябрда иккиламчи бозорда Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг нархи пасайишда давом этди, дейилади МҲТИ шарҳида. Spark`нинг ўртача нархи бироз ошди, Cobalt ва Nexia`ники эса деярли ўзгармади. Ўртача ва кўп масофа босиб ўтган Equinox ва BYD Han нархлари мос равишда кескин пасайди.

Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган Climate Expo кўргазмаси ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этилади
12 ноябрь 2024, 12:04

Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган Climate Expo кўргазмаси ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этилади

Оролбўйи ҳудудини барқарор ривожлантириш йўлида халқаро ҳамжамиятни кенг жалб этиш мақсадида Мўйноқда «Орол табиати лабораторияси»ни ташкил этилади. Шунингдек, Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган кўргазма ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тошкентда бир кунда иккита «гармошкали» автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12 ноябрь 2024, 11:52

Тошкентда бир кунда иккита «гармошкали» автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Душанба куни Тошкентнинг Учтепа туманида King Long русумли «гармошкали» автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетди. Кечга яқин яна бир автобус Lacetti билан тўқнашди. Ҳозирда иккала ҳолат ҳам ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилмоқда.

Жиззахда халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб келган йигитга ҳукм ўқилди
12 ноябрь 2024, 11:48

Жиззахда халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб келган йигитга ҳукм ўқилди

Шароф Рашидов туманида 27 ёшли йигит халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб ва молиявий қўллаб-қувватлаб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан у 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг