«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма беришни бошлайди. Шунингдек, адаптив спорт турлари оммалаштирилади ва ривожлантирилади.
Сирдарё вилоятида ЙТҲ содир этган ҳайдовчига дастлабки текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилиш ва автомобилни жарима майдончадан қайтариб олишга кўмаклашишни айтиб, 400 доллар сўраган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
1 ноябрдан Ўзбекистонга олиб келинадиган автомобиллар божхонада эмас, балки Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жараён кўп вақт талаб этади, сертификат нархи эса 3,5 баробарга ошди (кейинчалик нарх бироз пасайтирилди). «Газета.uz» техник кўрик ўтказувчи UzTest билан суҳбат қилди.
Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.
School 21 да 50 дан ортиқ мактаб ҳамкорлари, жумладан, IТ компаниялари ва университетларни бирлаштирган таълим маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Оқ уйдаги Овал кабинетда сайланган президент Дональд Трамп билан учрашди. Байден, аввал ҳам айтилганидек, ҳокимиятни топшириш силлиқ кечишига ишонтирди.
Инфляциянинг ўсиши ривожланган мамлакатлар аҳолисининг норозилигини келтириб чиқариб, ҳукуматга бўлган ишончга путур етказмоқда. Сайловчиларнинг иқтисодий вазиятдан ҳафсаласи пир бўлиши Трампнинг АҚШдаги ғалабаси ҳамда Британия ва Япония ҳукмрон партияларининг мағлубиятига олиб келди, деб ёзади FT.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Владо Радманович Қатар билан ўйинолди матбуот анжуманида биттагина аниқ зарба, битта дриблинг ёки биргина хато учрашув натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкинлигини таъкидлади. «Ютқазмаслик яхши натижа бўлади, деб ҳисоблаш мумкин», — деди у.
«Газета.uz» YouTube’да ўзбекистонликлар тайёрлаган контент сарҳисобини юритишда давом этади. Октябрда пиёда саёҳатчилар ва спорт шарҳловчилари трендда бўлди, айрим блогерлар YouTube’да қанча пул топишини айтиб берди. Нобель совриндори Ўзбекистонга, Ўзбекистон энергетика вазири эса «Лолазор»га келди.
Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилди. Комил Жалиловнинг фикрича, бу — цензура. «Улар «цензура ўрнатмаймиз» деяпти, лекин цензура ўрнатишини тан оляпти», — деб ёзади у ўз мақоласида.
Украинада президент сайлови учун «маълум тайёргарликлар» бошланди, муҳокама қилинаётган сана — 2025 йил 25 май, деб ёзмоқда Economist нашри. Украина президенти офиси буни рад этмоқда.
Шавкат Мирзиёев COP29 конференцияси доирасида ЖСТ бош директори билан учрашди. Улар Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилишидаги долзарб жиҳатлар, хусусан, аъзо мамлакатлар билан музокаралар, қонунчиликни мослаштириш, шунингдек, экспорт субсидияларини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. Унга деярли барча давлат органлари, йирик давлат корхоналари, ҳокимиятлар, вазирликлар киритилди. Йил бошидан бери 1488 нафар ходим компания таъсисчиси экани аниқланди.
Тадбиркорларнинг қонун талабларига мос ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний бузилса, 1100 қисқа рақами орқали бизнес омбудсманга мурожаат қилишга чақирилди.
Давактив «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи «Ўзтемирйўлконтейнер» корхонасининг 35 фоиз улуши сотилганини эълон қилди. Келишув 200 млрд сўмга баҳоланган. Харидор Cotton Logistics бўлди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион ўтказади. Майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Барча тўхташ жойлари бир лот сифатида сотилмоқда.
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини нархининг юқори чегарасини белгилади. 12 ноябрь куни ёқилғи нархи бир тонна учун 10,6 млн сўмга етган бўлса, чекловлар жорий этилгандан сўнг котировкалар ўртача 10 фоизга пасайди.
COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон раҳбарлари «яшил» энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолади.
Иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, гриппдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш янглиш хулосадир, деб таъкидлайди ССВ. Вазирлик касалликдан қанча вақтда тўлиқ халос бўлиш ва хасталикдан сўнг нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг