4 май куни кечаси «Қамчиқ» довонида кузатилган сел оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаб тушган. Тезкор штаб томонидан электр таянч устуни ва йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қурилди.
Давлат меҳнат инспекцияси 2021 йилда меҳнат билан боғлиқ 52,5 мингта қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. 75 нафар мансабдор шахс мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун жаримага тортилган. Уларнинг орасида энг кўпи мактаб директорлари бўлган.
Президент 2023 йилда электротехника маҳсулотлари экспортини 1 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Ҳудудларда умумий қиймати 100 миллион доллардан кам бўлмаган электротехника лойиҳаларини ишга тушириш, Тошкент шаҳридаги «Технопарк» каби кластерлар ташкил этиш, мисни қайта ишлашни кўпайтириш, «Электроаппарат», «Технопарк», Artel ва Uzkabel каби қўшма корхоналарда тажриба-конструкторлик ва R&D марказларини ташкил этиш ва бошқа чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.
Энергия самарадор уй — бу қандай уй? Жуда кам миқдорда энергия истеъмол қиладиган, ўз истеъмоли учун энергияни ўзи ишлаб чиқарадиган, иссиқ сув билан таъминланган ва иссиқликни йўқотмаслик хусусиятига эга бўлган қишлоқ ёки шаҳар турар-жой биносини тасаввур қилинг. Ўзбекистонда илк бор ана шундай намунавий уй БМТТД ва ГЭФ маблағлари ҳисобидан Нурафшонда қуриб битказилди.
«Ўзагросуғурта» компанияси кузатув кенгаши қарори билан Шухрат Расулов ташкилот бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. «Ўзагросуғурта» компаниясини 2019 йилдан буён Сарвар Отамуродов бошқариб келаётган эди.
Итальянча қулупнайли пирог, қулупнайли брауни, банан-қулупнайли торт, қулупнайли мусс, «Магнолия» ширинлиги ва творогли торт — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Sputnik`нинг мамлакат Россия ва Беларусдан иборат Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарига жавоб берди. Президент Александр Лукашенко собиқ СССР республикалари иттифоққа қўшилишига ишонч билдирган.
Осиё ва Параосиё ўйинларининг бир йилга қолдирилгани, тендерсиз танланган Тошкентдаги музейларни реконструкция қиладиган лойиҳачи ва пудратчилар, ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний ўтгани учун отилган 3 қирғизистонлик, кейинги ҳафтада кутилаётган сел ва тошқинлар, 9 майда отиладиган байрам салюти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 6 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 20 майдан бошлаб Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Парвозлар Airbus A330 лайнерларида улар лизингига ЕИ санкциялари юмшатилгани ортидан амалга оширилади.
Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Тошкентга ташрифи чоғида 200 млн долларгача кредит ажратилишини маълум қилди, Ўзбекистон билан Афғонистонда инклюзив сиёсий тизимни яратиш ва қизлар таълимини тезроқ тиклаш, Украинадаги вазият бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Ўзбекистон Япония сунъий йўлдошлари ва технологиялари ёрдамида иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашишни режалаштирмоқда.
Самарқанд вилоятидаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхонада 161 киши сақланаётгани аниқланди. Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан сақланувчи шахсларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди. Уларнинг бир кунлик даромади ўртача 40 500 сўмни ташкил қилади.
Миллий олипмия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши спортчилар, етакчи спорт ташкилотлари аниқланди. Миржалол Қосимов, Абдулла Тангриев ва Оксана Чусовитиналар сўнгги 30 йилликнинг энг яхши спортчилари бўлишди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев телефон орқали мулоқотда чегарадаги отишмани муҳокама қилди.
Январь-март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 130 минг кишига кўпайиб, 35,4 млн кишига етди. Йил давомида ўзбекистонликлар сони 738,3 минг кишига ёки 2,1 фоизга ўсди. Йилнинг дастлабки уч ойида туғилишлар сони кескин — 13,4 фоизга ўсди, ўлим даражаси эса 0,5 фоизга ошди ва ковиддан аввалги кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.
Ўзгидромет кучли ёмғирлар туфайли душанбадан-жумагача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Қибрай туманида давлат нотариал идораси нотариуси руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборганликда гумон қилинмоқда.
10−25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилиши режалаштирилган XIX Осиё ва Параосиё ўйинлари мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият туфайли бир йилга кечиктирилди.
Баҳорда Ўзбекистонда варрак учириш мавсуми бошланади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ва фотосуратчи Мирзаёр Эркинов Тошкентнинг эски шаҳарида варраклар учирилишини кузатишди.
Туркиянинг Outdoor Factory компанияси Тошкентдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида тендерсиз лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.Компания «Истиқлол» мажмуаси, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ва университети, Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудидаги сайёҳлик маркази ва бошқаларни лойиҳалаш ва қуришда иштирок этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг