Юқоричирчиқ туманида ўзини департамент ходими деб таништириб, фирибгарлик йўли билан 1 миллион сўм пулни олаётган фуқаро қўлга олинди.
Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни «Дяоюйтай» қароргоҳида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди.
Сергелида кўп қаватли уй-жойлар қурилгани сабабли у ерда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўртта янги умумтаълим мактабларининг қурилиш ишлари бошланди.
Қашқадарёда трактор ағдарилиши натижасида жабрланган оғир аҳволдаги фуқарони ҳарбийлар вертолёт ёрдамида касалхонага етказишди.
2020 йил январига қадар 10 та давлат компаниясида синов режимида монополиция қарши комплаенсни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Улар орасида Олмалиқ КМК, GM Uzbekistan ва «Ўзтрансгаз» ҳам бор.
Ekoklimat компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб товуш, иссиқ ва совуқ ўтказмайдиган, аллергия қўзғатмайдиган ва ўтга чидамли «минерал пахта» қурилиш материалини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Пекинда машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилди.
Жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатларининг пастлиги ва ОПЕК таркибига кирмаган давлатларда нефть қазиб олиш ҳажмининг оширилиши нефть нархининг тушишига олиб келиши мумкин.
«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида сўзга чиққан Адлия вазири Русланбек Давлетов меҳнат қонунчилигини легаллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Huawei» компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди.
Қашқадарё вилоятида трактор ағдарилиши натижасида жароҳат олган фуқаро қишлоқдан шаҳар марказига вертолётда олиб борилди.
«Қорақалпоғистонда ГАИ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди» дея тарқатилган видео Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Ҳокимият Тошкентнинг сурункали ёғингарчиликларга нима учун дош бера олмаётганининг беш сабабини санаб ўтди. Улардан бири — ирригация-дренаж тармоқларининг эскиргани. Уларни таъмирлашга қарийб 60 млн доллар керак.
Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан ёки қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлларга ёрдам кўрсатади. Шахсий ҳаётга аралашиш бўлмайди, дея қайд этди қўмита.
Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида балиқчилик ва туризм ривожлантирилади. Сув ҳавзалари куну тун видеокамерали ўзиучарлар ёрдамида қўриқланади.
Биринчи чоракда ижтимоий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди.
Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонлик фахрийлар номи улар туғилиб-ўсган кўчаларга қўйилади. Пойтахт ва ҳудудларда ҳарбий техникалар намойишлари ўтказилади. 9 май куни Тошкентда мушакбозлик уюштирилади.
Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан президент фармони асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 сўм миқдорида пул мукофоти белгиланди.
Жиззах вилоят ер тузиш ва давлат кадастир бошқармаси томонидан ноқонуний қурилган турар жойлар сони 24 026 тани ташкил этиши маълум қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг