12 апрелдан бошлаб Тошкентдан Қозоғистон шаҳарларига автобус қатновлари тикланади. Транспорт вазирлиги бешта шаҳарга рейслар жадвали ва чипталар нархларини эълон қилди.
Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси 3 йил давомида 4,3 млрд сўмлик маблағларни асоссиз равишда ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. У ўзлаштирилган маблағларни интернет орқали қимор ўйинларига тикиб, сарфлаб юборган. Бош ҳисобчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкентнинг Юнусобод тумани Марказ-5 даҳаси аҳолиси қурувчи билан курашда янги бино қурилиши кўзда тутилган жойдаги болалар майдончаси ва яшил ҳудудни ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Можаро вақтида айрим аҳоли вакиллари ва фаоллар жароҳатланди. Ҳодиса пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аралашуви билан ҳал этилди.
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бир қатор пулли йўллар, шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш режалаштирилмоқда. Хусусий компаниялар Тошкент ва бошқа шаҳарларнинг халқаро аэропортлари ва инфратузилмасини модернизация қилишга ҳам жалб этилади.
«Ипотека-банк»нинг 75 фоиз давлат улушини сотиб олишни режалаштирган Венгриянинг ОТP Bank банки Ўзбекистондан битимни кечиктиришни сўради. Кечикишга Украинадаги уруш сабаб қилиб келтирилди.
Фарғона водийсида ҳудуддаги учала вилоят учун ягона халқаро аэропорт қурилиши мумкин. Президентга кўрсатилган лойиҳалар тақдимотида бу ҳақда сўз боради.
Покистон парламенти Шаҳбоз Шарифни мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайлади. У ишончсизлик вотуми эълон қилиниб, лавозимидан четлатилган Имрон Хон ўрнини эгаллади.
Humo карталаридаги узилишлар, президент билан боғлиқ хабарлар остидаги «ўқувчиларимиз» изоҳлари, десантчиларнинг парашютда сакраш машғулотлари видеосини эълон қилган Мудофаа вазирлиги, кутилаётган иссиқ кунлар, Украинага гуманитар ёрдам юборган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Минскдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москванинг Домодедово аэропортига қўнди. Ҳаво кемасига бомба қўйилганлиги ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади, дейилади авиакомпания хабарида.
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даражасини 3,6% гача секинлаштиради, инқирозгача бу кўрсаткич 6% га баҳоланган эди. Айни пайтда хомашё экспортидан олинадиган даромадлар ва хусусийлаштиришдан тушумларнинг нисбатан юқорироқ бўлиши пул ўтказмаларига қарам бўлган уй хўжаликларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадларидаги юқори ижтимоий соҳа харажатларини қоплайди, пул ўтказмалари қисқариши ва меҳнат мигрантларининг уйларига қайтиши ортидан мамлакатда камбағаллик даражаси кескин ўсишининг олдини олади.
Тошкент шаҳрида 6900 доллар қалбаки купюраларни сотишга уринганликда гумонланган уч киши қўлга олинди. Тошкент вилоятида эса икки фуқаро 11 минг долларни ноқонуний тарзда 125,4 млн сўмга сотмоқчи бўлганида ушланди.
Президент қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида спортнинг 9 та тури бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Бу орқали йил охиригача 6 млн нафар ёшларни спорт билан қамраб олиш режа қилинган. Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари, қолаверса, мактаб ва ОТМлар доирасида ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси пасайишда давом этиб, 11 329,38 сўмга тенг бўлди. Рубль курси пасайди, евро курсида эса ўсиш кузатилди.
Қорақалпоғистонда ўз фарзандларига жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бола омбудсмани Алия Юнусова эса «болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни» сўраб чиқди. «Биз жамият сифатида бу ҳақиқатни қабул қилмаслигимиз керак. Болаларни шафқатсиз муомала ва зўравонликдан асраш учун барча имкониятларни ишга солишимиз лозим», — деди у. Вакил ҳолатни ўз назоратига олди.
Tinkoff Global компанияси Ўзбекистонда CloudPayments савдо белгисини рўйхатдан ўтказишни бошлади. Онлайн тўлов хизматини кўрсатувчи тизим аллақачон компанияни рўйхатдан ўтказган ва маҳаллий корхоналар билан музокараларни бошлаган.
«Ўзбекипаксаноат», «Ўзчармсаноат» ва бошқа уюшмалар томонидан қўлланилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари мазкур тармоқларнинг барча субъектларига ҳам татбиқ этилади. Мазкур имтиёзлар 2017−2019 йилларда берилган бўлиб, уларнинг муддати 2023 йил 1 январда тугайди. «Газета.uz» ушбу имтиёзлар ва соҳалар рўйхатини эълон қилади.
Қозоғистон ички бозорда тақчиллик юзага келмаслиги учун 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этмоқда.
Британия менеджмент университети битирувчилари иккита диплом, IT ва бизнес таҳлили бўйича қўшимча мутахассислик ҳамда ACCA, CFA, PMI ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлишлари мумкин.
Мудофаа вазирлиги ҳаво десант хизмати ҳарбийларининг парашютда сакраш бўйича навбатдаги машғулотлари видеосини эълон қилди.
Айни пайтда бир қатор банк иловаларида Humo карталари билан ишлашда узилишлар кузатилмоқда. Тўлов тизими ушбу муаммолар яқин келажакда ҳал қилиниши ҳамда узилишлар мобил иловаларнинг ҳаммасига ҳам таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг