«Ўзбекипаксаноат», «Ўзчармсаноат» ва бошқа уюшмалар томонидан қўлланилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари мазкур тармоқларнинг барча субъектларига ҳам татбиқ этилади. Мазкур имтиёзлар 2017−2019 йилларда берилган бўлиб, уларнинг муддати 2023 йил 1 январда тугайди. «Газета.uz» ушбу имтиёзлар ва соҳалар рўйхатини эълон қилади.
Қозоғистон ички бозорда тақчиллик юзага келмаслиги учун 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этмоқда.
Британия менеджмент университети битирувчилари иккита диплом, IT ва бизнес таҳлили бўйича қўшимча мутахассислик ҳамда ACCA, CFA, PMI ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлишлари мумкин.
Мудофаа вазирлиги ҳаво десант хизмати ҳарбийларининг парашютда сакраш бўйича навбатдаги машғулотлари видеосини эълон қилди.
Айни пайтда бир қатор банк иловаларида Humo карталари билан ишлашда узилишлар кузатилмоқда. Тўлов тизими ушбу муаммолар яқин келажакда ҳал қилиниши ҳамда узилишлар мобил иловаларнинг ҳаммасига ҳам таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.
«Президентимиз биринчи рақамли», «Мирзиёевга эҳтиром», «Орзуларингиз ушалсин, Шавкат Миромонович» — бу каби изоҳлар президент билан боғлиқ хабарлар остида тез-тез учраб туради. Бу ким томонидан нима учун қилинаётгани ва бу борада нима қилиш кераклигини билмаймиз. Аммо бундай шарҳларни ўқиш ҳар доим қизиқарли.
Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Биринчи чоракда республика деҳқон бозорлари 2014 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ва 3583 кг ички органлар топилиб, йўқ қилинди. Тошкент ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси пойтахтга айланма йўллар билан кириб келаётган истеъмолга яроқсиз гўштлар асосан умумий овқатланиш шохобчаларига тарқатилишини маълум қилди. Эшак гўшти масаласига ҳам изоҳ берилди.
8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.
Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи турида амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон 27,4 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни эса 23,41 фоиз овоз тўплаган ўта ўнгчи «Миллий бирлик» партиясидан номзод Марин Ле Пен эгаллади.
Сирдарёда вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Дилмурод Абдурахманов тайинланди. У бунга қадар Сайхунобод туманидаги тўқимачилик кластерига раҳбарлик қилган.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаганда Украинага ташриф буюрди. У президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди, Киевни айланиб чиқди ва 120 та зирҳли техника, кемага қарши ракета тизимлари ва Жаҳон банки кредити кафолати сифатида 500 млн доллар беришга ваъда берди.
Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредити учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича амалдаги фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар сақланиб қолади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган.
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.
Президентнинг тадбиркорлик муҳитини яхшилаш тўғрисидаги фармони билан бир қатор компания ва ташкилотларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинмоқда. Жумладан, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича «Ҳудудгазтаъминот», ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича давлат тиббиёт муассасаларининг монополиясига барҳам берилмоқда.
«Даврбанк» томонидан кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари уларнинг розилигисиз жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилгани аниқланди. Марказий банк «Даврбанк"ка нисбатан жарима санкцияси қўллади.
«Баҳор қайтмайди» видеофильми бош қаҳрамони Алимардон Тўраев ролини ижро этган Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган компанияларга молиявий жарималар қўлланилади. Янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонунда молиявий жарималарнинг аниқ миқдорлари ва уларни қўллаш тартиблари баён этилади. Аввал тақдим этилган имтиёз ва преференциялар қайта кўриб чиқилиб, қисман бекор қилинади.
Олимжон Нурматов соғлиғи сабабли Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Қосимов ҳоким в.б. бўлди.
SpaceX компаниясининг космик кемаси тўрт нафар сайёҳдан иборат тўлиқ тижорат рейсини ХКСга етказди. Улар Ер орбитасида тахминан 10 кун бўлишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг