Давлат экология қўмитаси «Навоийазот» корхонаси қудуғидан саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташланганлигини аниқлади. Хавфли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси бир неча бор ошиб кетиши балиқларнинг оммавий заҳарланишига олиб келди.
Қаймоқли, сабзавотли, товуқли ва картошкали, измирча ёки анъанавий — Zira.uz мазали ва серсув котлетлар рецептларини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви, 12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши, Абдулазиз Камиловнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси — «Газета.uz»нинг 8 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Толибон»нинг ИДга қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказаётгани, Ҳиндистоннинг сайёҳлик визаларини беришни бошлаши, Google’нинг иқлим ўзгаришини инкор этувчи контентни монетизация қилишни тақиқлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Алишер Усмоновнинг USM холдинги бош директори Иван Стрешинский «Коммерсант» нашрига берган интервьюсида «МегаФон»нинг Ўзбекистон бозорига кириш сабаблари ҳақида сўзлаб берди. «У ўша ерда туғилди ва ёрдам беришни хоҳлайди», — деди у.
Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.
Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида шиа масжиди портлатилди. «Толибон» вакиллари камида 100 киши портлаш натижасида ҳалок бўлганлигини таъкидламоқда. Ҳозирча ҳеч қайси террорчи гуруҳ ушбу теракт учун масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.
2021 йилнинг 9 ойи давомида онлайн-аукцион орқали жами 221,1 млрд сўм қийматда 105,6 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган. Энг қиммат сотилган авторақамнинг нархи 441,5 млн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, товар-хом ашё биржасидаги савдолар бўйича бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 2,48 сўмга кўтарилиб, 10 680,37 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда Сирдарёни Тожикистон орқали водий билан боғловчи автобус йўналишлари жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу йўл қадимдан Ховосни водийдаги вилоятлар билан боғлаб турган. Ҳозирда бу йўлнинг аҳволи қониқарли ва Тожикистон томони ҳам йўл очилишига рози. «Бу режа амалга ошиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли», — деди президент.
Айрим йирик давлатлар ўртасида зимдан ва баъзан муросасиз тарзда олиб борилаётган қарама-қаршилик оқибатлари жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда, деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон «дунёнинг йирик давлатлари рақобати минтақа мамлакатлари учун салбий оқибатларга олиб келишини» хоҳламайди.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.
2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик журналист Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага топширилади. Нобель қўмитаси уларнинг демократия ва тинчликнинг асосий шарти бўлмиш сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди.
Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият минтақадаги кескинлик омили бўлиб қолаётганлигини таъкидлади. У бунга мамлакат ҳудудида айрим террорчилик гуруҳлари борлигини мисол қилиб кўрсатди. «Шундай бўлсада, Афғонистоннинг нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки минтақавий конструктив ва яратувчан лойиҳаларга асос бўладиган янги имкониятлар манбаси эканини назарда тутиш лозим», — деди вазир.
Аурелиа Бушез Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. У илгари Франциянинг Озарбайжон элчиси ва Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси раҳбари сифатида ишлаган.
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада «Бауиржан Конисбаев» (Ўзбекистон томонидан «Яллама» билан туташ) божхона пости модернизация қилинди. Ҳозирча бу ердан фақат юк машиналари ўтмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг