Олий ва профессионал таълим муассасалари талабаларига 2021−2022 ўқув йили учун контракт тўловини амалга ошириш муддати 1 апрелга қадар узайтирилди. Бунгача ушбу муддат 1 мартгача этиб белгиланганди.
14 март куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ўз бўлимларини капитал таъмирлаш учун қиймати 621 млн сўм бўлган тендер ўтказди. Ушбу тендерда қатнашган икки корхона раҳбарлари ўзаро қариндош бўлиши мумкин. «Газета.uz» тендер иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлигини ўрганиб чиқди.
Тошкентда баҳорги режа асосида иссиқ сувни ўчириш 9 майдан бошланади ва 10 июнга қадар давом этади. Бундан ташқари, 24−25 март кунлари иссиқ сув таъминотини чеклаш орқали иситиш тизимлари синовдан ўтказилади. 30 мартдан 11 апрелгача эса иссиқлик тармоқлари чидамлилиги ва зичлилиги юқори босим остида текширилади.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқотда жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга эътибор қаратдилар.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 180,26 сўмга кўтарилиб, 11 330,38 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилишда давом этмоқда.
Компонентлар танқислиги фонида Россиянинг «АвтоВАЗ» автоконцерни Lada автомобиллари нархини ўртача 8 фоизга оширди. Ўзбекистонда ҳам автомобиллар 7−10 млн сўмга қимматлашди.
Депутатлар енгил автомобилда ташиш хизматини кўрсатиш вақтида йўловчиларнинг соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга оид қонунни иккинчи ўқишда маъқуллади. Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, «қанчалик оғир бўлмасин, бу тўғри қарор». Депутат Ўктам Исломов эса суғурта ихтиёрий бўлиши кераклигини айтмоқда.
Шофиркон туман ҳокимлиги «Вардонзе қўрғони» археология ёдгорлигининг 124 гектар майдонини 76 гектаргача қисқартириб, қолган қисмини фермер хўжалигига яйлов учун бериб юборгани аниқланди. Фермер эса уни экин майдонига айлантириб юборган. Бунинг оқибатида қадимги тарихий топилмалар йўқотилган ва давлатга 26,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ Россияда ишлаш даврида халқаро террористлар таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини ўз яқинларига тарқатганликда гумонланаётган бир қанча фуқарони қўлга олди. Яна бир ҳолатда эса Telegram орқали яқинларига ақидапарастлик ғояларини тарқатган шахсга қарши жиноят иши қўзғатилди.
2020 йилдаги короновирус инқирозидан сўнг Ўзбекистонда уй-жой кўчмас мулк бозори тўлиқ тикланди. Мутахассисларнинг фикрича, бунга имтиёзли ипотека кредитлари ва субсидиялар бўйича давлат дастурлари сабаб бўлган. Жумладан, февраль ойида кўчмас мулк олди-сотдиси январь ойига нисбатан 24,1 фоизга ошди.
25 январь куни Марказий Осиё мамлакатларида электр энергиясининг оммавий узилишига Ўзбекистон энергетика тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Авария сабабларини ўрганиш бўйича давлатлараро комиссия шундай хулосага келди.
Сирдарё туманидаги Бахт шаҳарчасида хўжаликлараро коллекторда сув сатҳи ошиб кетиб, жами 102 та хонадон ва Бахт бозорчасини сув босди. Аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинмоқда. Ҳозирга қадар «Хазина» маҳалласидаги 20 та уйда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларнинг илмий салоҳиятини шубҳа остига олаётганларга муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, таълимда ишлаётган 70−80 ёшдан ошганлар шу вақтгача илм билан шуғулланган бўлса, улар таълим учун керак. Бундан ташқари, вазир тасдиқланмаган маълумот бергани учун 23 ОТМ проректорини танқид қилди.
Киевга Польша, Чехия ва Словения бош вазирлари ташриф буюришди. «Аминманки, шундай дўстлар, мамлакатлар ва қўшнилар ҳамда шериклар билан биз ҳақиқатан ҳам ғалаба қозона оламиз», — деди Украина президенти.
16 март куни эрталаб Тошкент аэропортида қуюқ туман тушиши сабабли бир қанча маҳаллий ва халқаро рейслар кечиктирилди ва бошқа аэропортларга кўчирилди.
Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонова ўз концертида мухлисларга қўпол муносабатда бўлганини қоралади ва санъаткор мухлислар ҳурматини жойига қўйиши шартлигини таъкидлади. Аввалроқ хонанда концерт дастурида саҳна пардаси очилмай қолгани учун эътироз билдирган томошабинлардан бирига қўпол тарзда жавоб бергани акс этган видеоёзув тарқалган эди.
Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади. Шунингдек, оғир касалликка чалинган ёки ногиронлиги бор кексаларнинг дори-дармонларининг 50 фоизгача бўлган суммаси коплаб берилади.
Қорақалпоғистонда ўз ходимларини уриб-сўккан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи в.б.га нисбатан «қаттиқ интизомий жазо чораси» қўлланилди. 2021 йилнинг февралида содир бўлган мазкур ҳолат акс этган видеоёзув ЙПХ ходимларидан бирининг боди-камерасига қайд этилган ва яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби тақиқланади. Шунингдек, мамлакатда фаол қариш индекси жорий этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия шакар ва ғалла экспортига киритган вақтинчалик чекловлари Ўзбекистондаги маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди. Аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар билан таъминлаш, нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш учун захиралар яратилгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг