Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда йўлнинг четки чап қисмида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади. 2022 йил 1 майдан юк машиналарига йўлнинг чап томонидан ҳаракатланиши тақиқланган, аммо жарима кўзда тутилмаганди.
2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Келаси йилда ЯИМ ўсиши 6 фоиз бўлиши, инфляция 7 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси ЯИМга нисбатан 3 фоиз (49,3 трлн сўм) бўлиши, ташқи қарз лимити эса 5,5 млрд долларгача оширилиши таклиф қилинмоқда.
Штати яна қисқараётган вазирлик ва идоралар, 2025 йил учун ташқи қарзнинг чекланган ҳажми, тўғридан-тўғри маҳаллий бюджет ҳисобига тушадиган солиқ тушумлари, кўпроқ реал даромад топаётган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Тошкент шаҳридаги боғчада 6 ёшли болага ота-онасининг рухсатисиз аёллар кийимини кийдириб, пардоз қилдирган ва қизларга хос рақсга туширган тарбиячи ишдан олинди. Боланинг отаси бу ўғлининг қадр-қимматини камситган деб ҳисоблаган.
ЕИ ва Буюк Британияда деярли 40 мингта эрта ўлим ҳолати газ плиталарини ёпиқ жойларда ишлатганда ажралиб чиқадиган азот диоксиди таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейилади Испаниянинг Хайме I университети тадқиқотида. Аввал АҚШда ҳам шу мавзуда тадқиқотлар ўтказилганди.
Марказий сайлов комиссияси ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижаларини тасдиқлади ва сиёсий партиялар ўртасида 75 депутатлик мандатини тақсимлади.
KPMG Uzbekistan автобозор таҳлили ва автомобиль нархини белгиловчи омилларни тақдим этди. Божлар «иномарка»лар нархининг 70% ва ундан кўпроғини ташкил этаётган бўлиши мумкин. Бозор ривожланишидаги тўсиқлар мураккаб сертификатлаш талаблари ва ёнилғи билан боғлиқ муаммоларни ҳам ўз ичига олади.
Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони яна 2845 тага (5,2 фоиз) қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.
Наманган вилоятидаги шу вақтгача ичимлик сув масаласида муаммолари бўлган Сойча қишлоғида 2 млн долларлик халқаро лойиҳа доирасида сув инфратузилмалари қурилди. У ўнлаб қишлоқлар орасидан бир неча мезонларга кўра танлаб олинган. Лойиҳа 2026 йилга қадар давом этади.
Ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи Аббосбек Файзуллаев ОФК томонидан эркаклар орасидаги энг яхши ёш футболчи деб топилди.
Тошкент туманидаги 42 минг 948 та хонадон 10 соат давомида газ таъминотидан узилади. Бу вақтда газ тармоқларидаги ёзги диафрагмалар қишки диафрагмаларга алмаштирилади.
2025 йил маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш учун улар ихтиёрида қоладиган солиқ тушумларини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Бу юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан солиқ ҳамда қисман жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига амалга оширилади.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларга Ўзбекистондан ташқарида концертлар ўтказишдан аввал ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиш шартлигини эслатди. Талабларни бузганларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Ҳозир Ўзбекистонда жами 9452 та маҳалла мавжуд. Қаҳрамон Қуронбоевга кўра, аҳолини бошқариш учун яратилган «маҳалла еттилиги» тизими дунёнинг бирорта давлатида йўқ. «Бугунги кунда 51 137 нафар ходим еттиликда фаолият юритяпти», — деди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси.
2025 йилда давлат номидан ва унинг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда. Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, маблағнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.
Тўққиз ой якунига кўра, аҳолининг реал даромадлари 7,7 фоизга ўсди, бу 2023 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан юқори. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 15,5 фоизга (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда — 5,5 фоизга) ўсиб, 17,4 млн сўмни ташкил этди.
Наим Қосим «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг янги бош котиби этиб сайланди. 71 ёшли раҳбар 30 йилдан ортиқ ҳаракат етакчисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Президент қарори билан хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори камайтирилиши белгиланди. Агентликлар ушбу маблағни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг