Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштироки, Магнус Карлсеннинг сўзлари ҳақида фикр билдирди ҳамда Рустам Қосимжонов билан таққосланишига жавоб берди.
Яккасарой туманида жойлашган қурилиш объектида икки донадан 115 ммлик ўқув снаряди ва 82 ммлик ўқув миномёти топилди. ИИББ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Етим болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизими жорий этилганидан сўнг тўрт ой ичида 7 та Меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчаси ёпилди. Болалар асраб олинган, қариндошлари қарамоғига олинган ёки оилавий болалар уйларида тарбияланмоқда.
Ўзбекистон ва Россия экспертлари мамлакатда АЭС қуриш лойиҳасини қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси уни амалга оширишда қандай қийинчиликлар борлигига аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, РФнинг бошқа мамлакатда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам АЭС қуришига қарши таъсирлар бўлмоқда.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропорти яқинида хусусий такчисилар фаолиятини тартибга солиш ва йўловчиларни шаҳар марказигача ташишни ташкил этишга халал бераётган муаммоларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу такси хизматларини кўрсатувчилар ўртасида тендер ўтказилмаётган, аэропорт олди ҳудудларининг ҳокимият балансида экани ҳамда куну тун ишлайдиган жамоат транспортининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.
COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди ўрнатилгани, 2021 йилда 10 та табиий офатнинг дунё иқтисодиётига 170 млрд доллардан ортиқ зарар етказгани, «Толибон»нинг Кобулда намойишчи аёлларга қарата ўқ узгани, Исроил декабрь ойида Сурия портига иккинчи марта зарба бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 10-турида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев ва ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши кечган ўйинларда эса дуранг қайд этди. Шунга қарамасдан у турнир етакчилигини сақлаб турибди. Бунгача у рейтингнинг юқори ўнталигидаги икки нафар шахматчидан устун келганди.
Amirsoy тоғ-чанғи курортига элтувчи Amirsoy Express янги дор йўли фойдаланишга топширилди. 10 кишилик 74 та гондола тахминан 10 дақиқа ичида автомобиль йўлидан дам олиш масканига олиб чиқади. Фото, видео ва нархлар.
Битта терминалда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Uzcard ва Humo тўлов тизимлари ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини тамомлади. Иккинчи босқичда касса терминаллари ҳам умумий бўлади.
ДХХ ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Наманган вилоятларида 3 кг 757 граммлик гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари икки самарқандликка АҚШга юборишга ваъда бериб, ҳар биридан 30 минг доллардан талаб қилган шахсларни қўлга олди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,07 сўмга кўтарилиб, 10 810,22 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Uzcard банкоматларнинг сентябрдан бери ишламаётган доллар айирбошлаш функциясини январь ойи охиригача тиклашни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон терма жамоа ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ аъзоси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. У терма жамоа сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та голга муаллифлик қилган.
Тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш тўлови миқдори БҲМнинг 20 фоизи (54 минг сўм) этиб белгиланди. Илгари бунинг учун БҲМнинг 1 бараварини (270 минг сўм) тўлаш керак эди. Шунингдек, тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан 5 иш куни ичида бож тўламасдан қайта мурожаат қилиниши мумкин. Бошқа лицензияларни олиш ҳам соддалаштирилди.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон президенти мазкур ташриф давомида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.
Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан 1 млрд 890 млн сўм ундирилган эди. Депутат Расул Кушербаев департамент бу пулларни Экоқўмитага ўтказмаётгани ҳақида пост қолдириб, бироз вақтдан сўнг уни ўчириб ташлаганди. 28 декабрь куни Тошкент шаҳар экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жарима пули Экоқўмитага ўтказилганини маълум қилди.
Корея Республикаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтиёжлари учун саккизта ўт ўчириш автомобили, шунингдек, ҳимоя воситалари ва жиҳозларини юборди. Бундан ташқари, Жанубий Корея томони билан Тошкент вилоятида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг