Архив

Жиззахда 18 минг АҚШ долларга ўқишга киритмоқчи бўлганлар ушланди
15 июль 2021, 11:08 1

Жиззахда 18 минг АҚШ долларга ўқишга киритмоқчи бўлганлар ушланди

Жиззахда 2 нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

14 июль куни 367 кишида пневмония аниқланди
15 июль 2021, 11:01

14 июль куни 367 кишида пневмония аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 493 нафар фуқарода коронавирус, 367 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

Тошкентдаги оммавий тўпланишга сабабчи бўлган россиялик блогер жаримага тортилди
15 июль 2021, 10:22

Тошкентдаги оммавий тўпланишга сабабчи бўлган россиялик блогер жаримага тортилди

Амир Темур хиёбонида 150−200 га яқин фуқаролар тўпланишига сабабчи бўлган россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) маъмурий жавобгарликка тортилди. Унга 1 млн 225 минг миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди
15 июль 2021, 09:47 1

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Тошкентга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компонентини етказиб берилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 июль 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроилда БАА элчихонасининг очилгани, Арманистоннинг Қорабоғдаги урушда 8 мингга яқин кишини йўқотгани, Британия ҳукуматининг «Толибон» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2021 йилда ойликлар ва ЖШДС бўйича тўловларда қандай ўзгариш бўлди
14 июль 2021, 21:02

2021 йилда ойликлар ва ЖШДС бўйича тўловларда қандай ўзгариш бўлди

Иш ҳақидан солиқ тўлайдиган ўзбекистонликлар сони йил давомида қарийб 500 минг кишига кўпайиб, 4,64 миллион нафарга етди. Уларнинг кўпчилиги ҳалигача 1 млн сўмгача миқдорда ойлик олади, бироқ иқтисодий фаоллик қайта тиклангани муносабати билан 2 млн сўм ва ундан кўп ойлик оладиган солиқ тўловчилар сони ошди, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 июль 2021, 20:36

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Амир Темур хиёбонидаги оммавий тўпланиш, Буюк Британиянинг «олтин визаси»ни олган ўзбекистонликлар, ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар, Янги Ўзбекистон университетининг контракт нархи, Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилиши — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонга яқин ойларда қарийб 5 млн доза вакцина олиб келинади
14 июль 2021, 20:12

Ўзбекистонга яқин ойларда қарийб 5 млн доза вакцина олиб келинади

20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келинади. Шунингдек, август-cентябрь ойларида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда, дея хабар берди депутат Дониёр Ғаниев.

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди
14 июль 2021, 19:51

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин вафот этди
14 июль 2021, 19:45

Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин вафот этди

Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди. У 2021 йил февралдан ҳозирга қадар «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

ССВ Амир Темур хиёбони яқинидаги оммавий тўпланиш бўйича изоҳ берди
14 июль 2021, 18:54

ССВ Амир Темур хиёбони яқинидаги оммавий тўпланиш бўйича изоҳ берди

Карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар, хусусан, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 150−200 нафарга яқин ёшлар йиғилган ҳолати эпидемиологик вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келиши мумкин, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. «Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда», — дея қўшимча қилинади хабарда.

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди
14 июль 2021, 18:36

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.

«Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак» — Комил Алламжонов
14 июль 2021, 18:00

«Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак» — Комил Алламжонов

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов фикрига кўра, россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) билан профилактик суҳбат эмас, балки «унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлигига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани» нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди
14 июль 2021, 17:17

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шухрати» орденлари соҳиби, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев 76 ёшида вафот этди.

Янги Ўзбекистон университетида бир йиллик контракт нархи қарийб 50 млн сўм бўлади
14 июль 2021, 16:22

Янги Ўзбекистон университетида бир йиллик контракт нархи қарийб 50 млн сўм бўлади

Янги Ўзбекистон университетида маҳаллий талабалар учун бир йиллик контракт нархи 49 млн 700 минг сўм эканлигини маълум қилинди. Хорижий талабалар учун эса 10 минг доллар этиб белгиланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
14 июль 2021, 16:19

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг расмий курси 10,91 сўмга кўтарилди ва жами 10 660,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курслри ҳам бироз кўтарилди, евро курси бироз пасайди.

Тошкент ҳокимлиги давлат органлари томонидан етказилган зарарни қоплаб беради
14 июль 2021, 15:25

Тошкент ҳокимлиги давлат органлари томонидан етказилган зарарни қоплаб беради

Тошкент бюджетидан давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш харажатлари учун 5,72 млрд сўм ажратилади. Ҳокимнинг қарорига биноан етказилган зарар суд қарорлари асосида қопланади.

Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
14 июль 2021, 14:40

Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

ЎзХДП йўлларда радарлардан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда
14 июль 2021, 14:25

ЎзХДП йўлларда радарлардан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда

ЎзХДП депутати Шерзод Раҳмонов айрим йўл ҳаракати қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, партия ҳаракатланаётган транспорт воситаларида радарлардан фойдаланишни бекор қилишни ва барча турдаги радарларнинг жойлашуви онлайн режимда кўрсатилишини таклиф қилмоқда.

Вакцина олиш учун яратилган имкониятлардан 2 баравар паст даражада фойдаланяпмиз — Нурмат Отабеков
14 июль 2021, 12:24 1

Вакцина олиш учун яратилган имкониятлардан 2 баравар паст даражада фойдаланяпмиз — Нурмат Отабеков

СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков таъкидлашига кўра, ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб эмлаш тадбирлари учун яратилган имкониятларнинг тенг ярмидан фойдаланилмоқда. Ҳар бир эмлаш пунктида кунига 36 нафар фуқаро эмланмоқда, режада эса 70 киши бўлган. «Вакцинадан бошқа биз эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган бир таклифни ёки қандайдир ташаббусни кўрмаяпмиз», — деди у. Шунингдек, вакцинация жараёнларида фаол иштирок этаётган тиббиёт ходимларига рағбат сифатида моддий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг