Архив

«Ватанпарвар» ташкилоти Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилади
28 январь 2021, 11:07

«Ватанпарвар» ташкилоти Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилади

Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти 210 та ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш вазифаларини бажармаётганлигини таъкидлади.

Ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди
28 январь 2021, 10:37

Ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди

Давлат хавфсизлик хизмати энди ёшлар дастурларини амалга оширишда, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини мувофиқлаштириш ва тизимли ўрганишда иштирок этади. «Пастда ёшлар билан ишлаш тизими яратилган, лекин минг афсус, биз кутган натижа бўлмагани учун бугун мана шундай тизимни яратяпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин видеоанжуманда учрашади
28 январь 2021, 00:21

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин видеоанжуманда учрашади

Илгари эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Корея президентлари онлайн учрашув ўтказади. Кун тартибидан стратегик шериклик муносабатлари ўрин олган. Саммит якунида эса янги ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган ҳужжатлар имзоланади.

Президент ҳоким ва вазир ишдан бўшатилишини эълон қилди
27 январь 2021, 22:03

Президент ҳоким ва вазир ишдан бўшатилишини эълон қилди

Шавкат Мирзиёев яқин орада бир ҳоким ва бир вазирни ишдан олишини маълум қилди. лекин уларнинг исмларини айтмади. Ҳоким ҳақида гапирар экан, «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деди президент.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 январь 2021, 20:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада Байден ва Порошенкога қарши иккита жиноий иш очилгани, Италияда мафиядан 124 млн евролик мол-мулкнинг мусодара қилингани, Қирғизистон собиқ бош вазирининг ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Президент туманларга коррупция бўйича «ташхис қўйишни» буюрди
27 январь 2021, 20:13

Президент туманларга коррупция бўйича «ташхис қўйишни» буюрди

Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга туманлар бўйлаб коррупция сабабларини ўрганишни буюрди. «Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғирлик. Мактаб, коллежлар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция», — таъкидлади давлат раҳбари.

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент
27 январь 2021, 19:29

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак» — деди президент видеоселектор йиғилишида. Давлат раҳбари 40 дақиқадан кўпроқ йиғилиш ўтказадиган давлат органлари раҳбарлари ишдан кетишини айтди.

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент
27 январь 2021, 19:09 1

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 18 миллион кишидан ортиқ бўлган 18−30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил этишини маълум қилди. Ёшлар муаммоларини ҳал этиш учун ҳудудларда сектор раҳбарлари масъул бўлади. 2021 йилда 500 минг нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

1 февралдан нималар ўзгаради?
27 январь 2021, 19:05

1 февралдан нималар ўзгаради?

Ошаётган иш ҳақи ва акциз солиқлари, қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувининг тўхтатилаётгани ва бошқалар — 1 февралдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Депутат сайловлар октябрь ойига кўчирилишининг сабаблари ҳақида
27 январь 2021, 18:08

Депутат сайловлар октябрь ойига кўчирилишининг сабаблари ҳақида

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тулегенованинг маълум қилишича, сайловларнинг декабрда ўтказилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирлар янги йилнинг биринчи чораги охирига қадар чўзилишига олиб келиб, натижада Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлиши мумкин.

Президент ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин бўлади
27 январь 2021, 17:45

Президент ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин бўлади

26 январь куни имзоланган фармон билан президентга ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш ҳуқуқи берилди. Бунда афв этилаётган шахснинг илтимосномаси бўлиши талаб этилмайди.

Ўзбекистонда тизимли мажбурий ва болалар меҳнати йўқ — Танзила Нарбаева
27 январь 2021, 17:35 1

Ўзбекистонда тизимли мажбурий ва болалар меҳнати йўқ — Танзила Нарбаева

Халқаро меҳнат ташкилотининг 2020 йилги «Учинчи томон мониторинги» натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистонда ўтган йили тизимли мажбурий ва болалар меҳнати қайд этилмагани маълум қилинди. Бундан ташқари, ҳисобот давомида 46 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқлангани, 42 нафар мансабдор жавобгарликка тортилгани айтилди.

Самарқандда «Spark» йўл четида турган аёлни уриб юборди
27 январь 2021, 17:04

Самарқандда «Spark» йўл четида турган аёлни уриб юборди

Самарқанд вилоятида «Spark» ва «Nexia-3» тўқнашув зарбидан йўлнинг четида турган пиёда уриб юборилди. Фуқаро тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Қаршида фуқарони пул эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
27 январь 2021, 16:35

Қаршида фуқарони пул эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Қаршида фуқарони пул эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган шахс 4500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олмоқчи бўлганида ашёвий далил билан ушланди.

Тошкентда фуқаролардан 600 дан ортиқ совуқ қуроллар топилди
27 январь 2021, 16:01

Тошкентда фуқаролардан 600 дан ортиқ совуқ қуроллар топилди

Тошкент шаҳрида ўтказилган текширувлар натижасида жамоат жойларида фуқаролардан 567 та пичок, бир қанча болта, кастет ва биталар топилди. Совуқ қуроллар ўқув даргоҳларидаги ўсмирларда борлиги ҳам аниқланди.

АҚШ Сенати янги давлат котибини тасдиқлади
27 январь 2021, 15:34

АҚШ Сенати янги давлат котибини тасдиқлади

АҚШ давлат котиби лавозимига Сенат 58 ёшли Энтони Блинкен номзодини тасдиқлади. Унинг номзодини Сенатнинг 78 нафар аъзоси тасдиқлади

2020 йилда аҳоли 11,5 миллион марта «тез ёрдам» чақирган
27 январь 2021, 13:58

2020 йилда аҳоли 11,5 миллион марта «тез ёрдам» чақирган

2020 йилда «тез ёрдам» хизматларига 11,5 миллиондан кўпроқ мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллион маротаба кўпроқ. Энг кўп чақириқлар Фарғона, Андижон, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилган.

30 июль — «Халқлар дўстлиги куни» этиб белгиланади
27 январь 2021, 13:49

30 июль — «Халқлар дўстлиги куни» этиб белгиланади

Қонунчилик палатаси 30 июлни Халқлар дўстлиги куни сифатида белгилайдиган қонунни қабул қилди. 2011 йилда БМТ ушбу cанани Халқаро дўстлик куни деб эълон қилган.

Шавкат Мирзиёев ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади
27 январь 2021, 13:18

Шавкат Мирзиёев ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев чоршанба куни ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Йиғилишда илк бор расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичлари эълон қилиниши кутилмоқда.

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда
27 январь 2021, 12:47

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳақидаги моддага ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, давлат тилини менсимаслик учун жарима миқдори оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг