Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.
Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди.
Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар учун чегирмалар берилади. Президент душанба кунги тақдимот вақтида айни шу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган. Қолаверса, хизматлар сонини йил якунига қадар 157 тадан 200 тага етказиш вазифаси ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти танқид остига олинган.
Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам яна кўтарилди
Самарқанддаги Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» содир этиб, видео олган йигитга нисбатан вилоят ИИБ томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Видео олган ва унда иштирок этган икки нафар шахсга 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.
Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб узоқ муддати тенденцияга қайтди. Шартномалар сони сони ошиб, рекордлар ўрнатилиши мумкин, лекин нархларнинг кескин ўсиши кузатилмайди.
Тошкентда Мақом маркази қурилишига бюджет маблағларидан 93 млрд сўм ($8,8 млн) ажратиш режа қилинган. Марказни ташкил этиш режаси 2017 йилнинг охирида эълон қилинган эди.
Самарқанд шаҳар ҳудудида коронавирус инфекциясини юқтириш кўрсаткичи ошиб бораётганлиги сабабли барча таълим муассасаларидаги карантин муддати яна 14 кунга узайтирилди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Мингўрик археология ёдгорлиги ёнида Тошкент шаҳар ИИББ Маънавият ва маърифат марказининг қурилиши тегишли рухсат олинмасдан бошланган, дея маълум қилди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси.
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ЙТҲ натижасида икки оиладан олти киши вафот этган. Яна 4 киши жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Қозон шаҳридаги мактабда юз берган отишма пайтида 32 кишига зарар етган. Мактабга икки нафар ўсмир қуролли ҳужум уюштирди. Маълум қилинишича, ўқ узилиши ва деразадан сакраш оқибатида ҳалок бўлганлар бор.
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасликка қарор қилинди. «Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди», — дея қайд этди қўмита.
Лондон шаҳрининг амалдаги мэри Содиқ Хон шаҳар раҳбарлиги учун сайловларда 55,2% овоз йиғиб, иккинчи бор Лондон мэрига айланди.
Исроил ва фаластинликлар ўртасида апрель ойидан буён давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 300 дан ортиқ киши жабрланди. Фаластинда 20 кишининг ўлими қайд этилган. Душанба куни кечаси Ғазо секторидан Исроилга 200 та ракета зарбалари берилди. БМТ бош котиби мазкур можарони тегишли резолюциялар, халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама келишувлар асосида ҳал этишга чақирди.
Январь ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақидаги видеоларни исталган видеоёзув мосламасидан, шу жумладан смартфонларда ёзиб олиб, юбориш мумкин. dyhxx.ejarima.uz сайтида аризани қандай расмийлаштириш мумкинлигини батафсил тушунтирамиз. Мукофотни хайрия ишлари учун йўналтириш мумкин.
Январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 37,4 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 242 тага кўп (128,3 фоизга ўсган).
Янги ўқув йилидан «Ўзбек тили»ни ўқитишда 4 кўникмага таянилади. Энди таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили ҳам чет тили каби ўргатилади. Миллий ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф «Ўзбек тили» дарслиги яратилди.
Декабрь ойида акасини пичоқлаб, тан жароҳати етгазган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Марҳумнинг рафиқаси қайнукаси оилани ягона боқувчи экани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш моддаси билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган шахс Spark русумли автомашинасида йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни тасдиқлади. Байрамлар вақтида энг камида уч кун дам олинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг