Сурхондарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, пенсиядаги подполковник Рустам Сирожиддонов ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Май ойи охирида Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақалар лицензион турнирлар рўйхатига киритилган.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга арзонлади ва жами 10 501 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса яна кўтарилди.
Прокурор суддан Отабек Сатторийни бешта бандда айбдор деб топиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Блогер товламачилик ва туҳмат қилишда айбланмоқда. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, айбловда кўрсатилган ҳолатларнинг ҳеч бири ўз исботини топмаган.
6−7−8 май кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳрида 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бунга уй-жой масаласи бўйича она ва қиз ўртасида жанжал сабаб бўлган. Онахоннинг невараси Даврон Тиллаевнинг айтишича, аёлнинг қизи унинг қўл ва оёғига пичоқ билан урган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкентга АҚШдаги Boeing заводидан тўғридан-тўғри рейс билан Uzbekistan Airways’нинг олтинчи Dreamliner’и етиб келди. Ушбу самолет орқали Оролбўйи ҳудудлари учун 3 млн долларлик гуманитар етказиб берилди. Шунингдек, Boeing компанияси 100 минг долларлик хайрия қилди.
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жамол Носиров шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Иброхимовда COVID-19 аниқлангани сабабли фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабул вақтинча туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига юклатилди.
ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланганлиги, партия ходимлари буни шармандалик деб баҳолашаётгани айтилмоқда. ХДП берган баёнотга кўра, депутат партиянинг вилоят кенгаши раҳбари этиб сайланишидан олдинроқ февраль ойида ХДП аъзолигига қабул қилинган. У ЎзЛиДеП аъзолигидан чиққарилганлиги ҳам таъкидланмоқда.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Молия институти 14 кунга, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили охиригача масофавий таълим тизимига ўтди.
Февраль ойида Тошкент ҳокимияти «Халқ назорати» хизматини ишга туширди. Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, лойиҳа ўз самарасини кўрсатишга улгурди. Шунга қарамай, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда қийинчиликлар ҳам мавжуд. Лойиҳа раҳбари Ойбек Ниёзов платформанинг вазифалари, камчиликлари ва келажакдаги режалар ҳақида гапириб берди.
Транспорт вазирининг логистика ва туризмни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб Тимур Аллаяров тайинланди.
Андижонда фуқаро ўз уйида ижарада яшаётган аёлдан турмуш қуриб бирга яшаш таклифига рад жавобини олгач, унинг 3 ёшли фарзандини устига қайноқ сув қуйиб юборади. Оқибатда қизалоқ шифохонада вафот этган. Суд айбланувчини қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбли деб топди.
Бухоро вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
АҚШнинг «Project C.U.R.E.» ташкилоти ва «Boeing» компанияси томонидан Қорақалпоғистонинг Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди. Хайрия юки ўз ичига 3 млн долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини олди. Бундан ташқари, кейинги гуманитар ёрдамни етказиш учун 100 минг доллар миқдоридаги чек топширилди.
Ўзбекистонда 2020 йилда 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил қилган.
Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган Баҳодир Аҳмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистондаги Тожикистон элчиси лавозимига тайинланди.
Кейинги йилдан бошлаб пенсия ва нафақаларни тарқатадиган банклар тендер орқали танланади. Улар пенсияларни нақд пулда беришлари керак бўлади. Пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт (ID-карта) талаб қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг