Видеоселекторда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди. У самарали ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этади. «Агентлик таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10 та чет тилини ўргатишни ташкиллаштиради», — деди президент.
Эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.
Ижтимоий тармоқларда 9 май куни Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга пойтахт маъмурияти муносабат билдирди. Ҳокимият бугунги пандемия шароитида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилмаганлигини таъкидлади.
Президент видеоселекторда 53 минг нафар ўқитувчининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро сертификатга эгалиги, 11 минг ўқитувчининг 49 фоизи эса тестдан ўта олмаганини таъкидлади. Давлат раҳбари бундан буён битирувчилар камида 2 та чет тилини мукаммал билиши кераклигини айтди. «Бу қатъий талаб ҳар бир таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим», — деди у.
Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган 10 та давлат корхоналари рейтингига кирди. Клуб ўтган йилда 82,7 млрд сўм зарар кўрган. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Пахтакор» футбол клуби охирги йилларда давлат бюджетидан маблағ олмаганлигини таъкидлади.
Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникасиялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Чоршанба куни Омбудсман ҳузуридаги эксперт гуруҳи Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров қамоқхонада тикув цехида ишлаётгани, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев эса чинни идишларга нақш солаётганини маълум қилди. Ташанов шунингдек собиқ МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев ҳам билан кўришган.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 493 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
YouTube`даги «Планетка» канали ижодкорлари Самарқанддаги саёҳатида уларга ҳамроҳ бўлган Aлишер исмли фуқарони туризм полицияси 15 кунга қамаш билан таҳдид қилгани ҳақида маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлади. Вазирлик унга фақат лицензия олиб, кейин туристларга хизмат кўрсатиш кераклиги тавсия қилинганини айтмоқда.
2021−2022 ўқув йилидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.
Ўзбекистон май-июнь ойларида Европа Иттифоқи билан алоқаларни фаоллаштиради. 23−27 май кунлари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан мамлакатга келиши, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг эса Брюсселга ташрифи кутилмоқда.
СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.
Хорижда яшаб келаётган Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар муваффақиятли ватандошлар «Олтин дафтар»га киритилди.
Бир одам икки ҳил вакцина билан эмланиши мумкин эмас, иккинчи бошқа вакцина қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея маълум қилди СЭС бошлиғининг ўринбосари. Унинг таъкидлашига кўра, бундай ҳолда организмда иммун-жавоб реакциясини ўзига хос кечиши ва у одам касалликка чалиниб қолиш эҳтимоли бор.
Жиззах вилоятида Nexia-2 русумли автомашина мол боқиб юрган 12 ёшли қизни уриб юборган. Бунинг оқибатда, қиз олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий қилиниб, қабул квоталари икки бараварга оширилади. Уч йил ишлаб бериш мажбурияти асосида ҳудудларга зарур тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашга грант ажратилади. Уларнинг яшаш харажатлари эса маҳаллий бюджетдан қопланади.
Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина ЙТҲ содир этиши натижасида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этди.
2021 йилда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун қўшимча 80 млрд сўм ажратилмоқда. 1 ноябрга қадар бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади. Эҳтиёжманд оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали аниқланади.
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори лавозимида ишлаб келган Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Полковник Равшан Султанходжаев Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг