АҚШ Федерал қидирув бюросининг ҳар ўн соатда Хитойга қарши янги тергов ўтказиши, Ҳиндистон ва Покистоннинг яширин музокаралари, Грузия ва Болгариянинг ўз ҳарбийларини Aфғонистондан олиб чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотлари аксарият тадбиркорлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини, бироқ уларнинг бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини кўрсатди. Ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва бошқа муаммолар тадбиркорларни ташвишга солаётгани маълум бўлди.
АҚШ Россиянинг «зарарли ташқи фаолияти» туфайли мамлакатга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. АҚШ банкларига Россия давлат облигацияларини сотиб олиш тақиқланади. Шунингдек, Россия Федерациясидаги бир қатор жисмоний шахслар ва компанияларга нисбатан чекловлар жорий этилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигида 2020 йил давомида энг кўп коррупция ҳолатлари кузатилган.
2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга ошди.
Долларнинг расмий курси 10 сўмга қимматлади ва жами 10 507 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз қимматлади, рубль эса арзонлади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. Давлат раҳбари қурувчи ташкилотнинг сифат учун масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтирадиган механизм ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мажмуа лойиҳасига кўра, у ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, зиёратчилар учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотураргоҳ, автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади.
Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари сотувчилик орқали кун кўрувчи аёлларнинг буюмларини олиб қўйганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бу ҳолат солиқ хизмати учун уятли эканлигини айтди. «Солиқ органлари ҳеч қачон куч ишлатар идора эмас… Бундай ҳолат юз берганлиги учун бутун халқимиздан узр сўрайман», — деди у. Кудбиев ҳодисада ўзини ноўрин тутган ходимлар жазоланиниши таъкидлади.
Европа Иттифоқида 21 июнь куни иттифоқ мамлакатларида ҳаракатланиш эркинлигини қайта тиклаш имконини берувчи «саломатлик тўғрисида гувоҳнома» кучга киради. Унда суғурталанганлик, эмлаш ва COVID-19 тестлари ҳақида маълумотлар кўрсатилгади.
Президентга тақдимот қилинган Самарқанд халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. «Air Marakanda» компаниясига ДХШ асосида 20 йилга аэропортни бошқариш ҳуқуқи берилади. Компания аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга 80 млн доллар инвестиция киритади.
Оилаларда ажримнинг олдини олиш масаласи бўйича Юнусобод тумани ҳокими томонидан ўтказилган мажлисда никоҳдан олдин ёшларни имомлар томонидан олиб бориладиган 3 ойлик ўқув дарсларида ўқитиш таклифи берилди. Шунингдек, аҳлоқий жиҳатдан миллий менталитетга тўғри келмайдиган телесериал ҳамда кинофилмларни эфирга узатмаслик кераклиги айтилди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини халқаро аэропортнинг реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Сентябрь ойида фойдаланишга топшириладиган янги аэропорт соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Президент аэропорт одамлар учун қулай, хизмат кўрсатиш эса сифатли ва тезкор бўлиши кераклигини таъкидлади.
АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлайди ва бу жараённи 11 сентябргача якунлашни режалаштирмоқда. ««Абадий уруш»га якун ясаш вақти келди», — деди АҚШ президенти Жо Байден, АҚШнинг мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини ва Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ҳолда.
Тошкент метрополитени метро станциясидаги вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» электрон соат дарчасига қилинган киберҳужум натижасида пайдо бўлди, дея хабар берди Тошкент метрополитени.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат парламентининг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайланди.
Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Биринчи ўринда Япония бўлиб, ушбу мамлакат паспорти фуқароларга 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.
Ўзбекистонда Франциянинг EDF компанияси билан ҳамкорликда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига йўл олди. Сафар чоғида — шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг