Архив

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди
19 апрель 2021, 18:05

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Муассасаларда ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.

Самарқандда Nexia-3 велосипедчини уриб юборди
19 апрель 2021, 18:01

Самарқандда Nexia-3 велосипедчини уриб юборди

Самарқанд шаҳрида Nexia-3 русумли автомобиль велосипедчини уриб юборди. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент шу ҳафта олти мамлакат элчиларини қабул қилади
19 апрель 2021, 17:32

Президент шу ҳафта олти мамлакат элчиларини қабул қилади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада олти давлат ва Европа Иттифоқининг янги элчиларини қабул қилади. Бундан ташқари, Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди
19 апрель 2021, 17:16 3

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди

Тадқиқотларга кўра, Тошкент шаҳридаги апельсин, лимон ва банан нархлари МДҲ ва Европанинг Лондон, Берлин ва Рим каби бир қатор марказларидаги нархлардан баланд бўлиб турибди. Шунингдек, бошқа турдаги озиқ-овқат нархлари бўйича Тошкент шаҳридаги минимал нархлар МДҲ давлатлари пойтахтидаги нархлардан анча баланд эканлиги аниқланди.

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ
19 апрель 2021, 16:12

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ

Ўзбекистондаги касалхоналарда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда, улар орасида ўлим ҳолати ҳам қайд этилганлиги айтилмоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
19 апрель 2021, 16:09

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди
19 апрель 2021, 15:57

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, Зангиота шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди. Актёр 25 кун давомида реанимация бўлимида даволанган.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Россияда бўлиб туришни қонунийлаштириш учун ёрдам кўрсатади
19 апрель 2021, 15:48

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Россияда бўлиб туришни қонунийлаштириш учун ёрдам кўрсатади

Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида бўлишни қонунийлаштириш масаласида ёрдам қидираётган фуқароларни Ўзбекистоннинг Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири
19 апрель 2021, 15:40

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.

Беларусда исёнга уриниш ва президентга суиқасд қилишга тайёргарлик ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинди
19 апрель 2021, 14:50

Беларусда исёнга уриниш ва президентга суиқасд қилишга тайёргарлик ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинди

Беларусда ҳарбий қўзғолонни ташкил этишда ҳамда президент Александр Лукашенко ва унинг оиласига суиқасд қилишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган фуқаролар ҳибсга олинди.

«Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак» — Алия Юнусова
19 апрель 2021, 14:09

«Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак» — Алия Юнусова

Болалар омбудсмани Алия Юнусованинг таъкидлашича, «Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак». Ўтказилган ўрганишларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги, мебеллар эса эскилиги сабаб болалар жуда ёмон шароитда яшаётгани аниқланган. Унинг ўрнида Болалар шаҳарчасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади
19 апрель 2021, 13:26

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади

20−21 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.

«Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади» — ИИВ
19 апрель 2021, 12:48

«Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади» — ИИВ

Агар илгари ички ишлар органлари ходимлари карантин қоидаларини бузган фуқароларни огоҳлантириш билан чекланиб қолишган бўлса, энди қоидабузарларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади, дейилади ИИВ хабарида. Биргина 18 апрелнинг ўзида Тошкентда карантин қоидаларига риоя қилмаганлик тўғрисида 773 та баённома тузилди.

«Сайловлар бўйича бизга холисона баҳо керак» — Шавкат Мирзиёев
19 апрель 2021, 12:45

«Сайловлар бўйича бизга холисона баҳо керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Парламент ассамблеяси тўлақонли миссиясини октябрда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатишга таклиф қилди.

Европанинг топ клублари футбол бўйича Суперлига ташкил қилишмоқда
19 апрель 2021, 12:26

Европанинг топ клублари футбол бўйича Суперлига ташкил қилишмоқда

Европада 12 та топ клуб футбол бўйича Суперлига ташкил қилишларини эълон қилишди. УЕФА бунга қарши чиқиб, жамоаларга санкциялар қўллашини, ўйинчиларни ҳам мусобақаларидан четлатиши мумкинлигини айтди. Мазкур мусобақанинг ташкилотчиси ким? Мусобақа раҳбарияти, унинг ўтказилиши формати қандай бўлади? Бу ҳақда батафсил «Газета.uz» изоҳида.

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди
19 апрель 2021, 11:51

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди

Исроилда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари пасайиши сабабли кўчада ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Ўз яшаш жойларидан ташқари, бошқа биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи COVID-19 га қарши эмланди.

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди
19 апрель 2021, 10:33

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур вакцина «жанубий африка» штаммига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.

АГМК ОЧЛнинг 2-турида «Истиқлол»га мағлуб бўлди
19 апрель 2021, 10:30

АГМК ОЧЛнинг 2-турида «Истиқлол»га мағлуб бўлди

АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 2-тур учрашувни Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 2:3 ҳисобида олмалиқликлар имкониятни бой беришди.

65 ёшдан катталар ва ёш болаларга таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда
19 апрель 2021, 09:53

65 ёшдан катталар ва ёш болаларга таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда

Мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслардан ибодатларни уйда амалга ошириш сўралмоқда.

Наманган таркибида яна битта туман ташкил қилинади
19 апрель 2021, 09:42 1

Наманган таркибида яна битта туман ташкил қилинади

Наманган таркибида яна бир туман — Янги Наманган туманини ташкил этиш режалаштирилган. Сентябрда шаҳарда 2003 йилда тугатилган Давлатобод тумани қайта тузилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг