2 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иккита ёнғин содир бўлди. Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги пойабзал ишлаб чиқариш цехи ҳамда Зангиота туманидаги дераза ва эшикларни ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди.
Пойтахтнинг 4 та нуқтасида велосипедларни ижарага берадиган bike sharing тизими синов тариқасида йўлга қўйилади. Бундан ташқари, умумий узунлиги 606 км бўлган велосипед йўлакларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Долларнинг расми курси 0,16 сўмга қимматлади ва жами 10 472 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз қимматлади, рубль эса арзонлади.
Нарпай туманида Cobalt «КАМАЗ» нинг орқасидан келиб уриши натижасида 2 киши вафот этди. 3 нафари тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд 2021 йил охирига қадар аҳолиси бир миллиондан ошадиган шаҳарга айланишини маълум қилди. Ҳоким «миллионер шаҳар"ларнинг ўз статуси борлигини, бунинг аҳамиятига ҳам тўхталиб, Ўзбекистондан аҳолиси икки баробар кам бўлган Қозоғистонда учта «миллионли» шаҳар борлигини мисол қилиб келтирди.
Шанба куни республика ҳудудларида ҳаво илиқ бўлади. Якшанба куни эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8−13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11−16° илиқдан юқори бўлмайди.
2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратларини тақдим қилди. Маскан оммавий савдолар орқали сотувга қўйилган.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда жойлар ёпилиши режада йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳеч нарсани ёпмаймиз, лекин тартиб ва тартибни кучайтирамиз», деди. Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий штаблар ишини кучайтириш, call-марказ ва кўчма бригадалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жаҳон банки таҳлилчилари пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди. Шунга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмади.
БААнинг «Masdar» компанияси Зарафшонда шамол электр станциясини қуришни бошлади. 2024 йилнинг охиригача фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур станция 1,5 млн хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқариши кўзда тутилган.
ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.
2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.
Агробанк филиалларидан бирида 5 млн сўм миқдорда омонат очинг ва турли хил ютуқларга эга бўлиш имкониятига эга бўлинг.
Тайванда 350 йўловчига мўлжалланган йўловчи поезди рельсдан чиқиб, қулади. 40 нафардан ортиқ фуқаро вафот этди, 61 киши жароҳатланди. Вагонлар блоклангани сабабли 72 киши поездда қолмоқда.
Коронавирусга қарши вакцинация жараёнларининг илк кунида республика бўйлаб 5 018 нафар фуқаро аҳоли эмланди. Улардан асосий қисмни 65 ёшдан юқори фуқаролар ва тиббиёт ходимлари ташкил этди.
КХДРдаги оғир вазият туфайли 12 та давлат элчихонасининг ёпилгани, Украина президентининг 2020 йил учун даромадлар тўғрисидаги декларацияси, АҚШ президентининг 2 трлн долларлик инфратузилма режаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.
«Менинг фикрим» порталида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёнида бўлмай транспорт бошқарган ҳайдовчиларга жарима қўллаш тартибини бекор қилиш таклиф этилди. Унинг ўрнига, ҳужжатларни планшет орқали текшириш мумкинлиги айтилмоқда. Таклиф Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши учун керакли 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган.
Долларнинг расми курси 13 сўмга пасайди ва жами 10 472 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам арзонлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг