Архив

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди
3 сентябрь 2020, 10:43

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш тартиблари соддалаштирилди. Жумладан, жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди.

2 сентябрь куни Ўзбекистонда 304 та коронавирус ҳолати аниқланди
3 сентябрь 2020, 00:16

2 сентябрь куни Ўзбекистонда 304 та коронавирус ҳолати аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 сентябрь куни Ўзбекистонда 304 та коронавирус ҳолати рўйхатга олинганини хабар қилди. Жами ҳолатлар сони 42,5 мингтадан ошди.

Блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров озод қилинди
2 сентябрь 2020, 23:55

Блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров озод қилинди

Бош прокуратура Сўх туманидаги тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг (блогер Дадахон Ҳайдаров) озод қилингани ҳақида хабар берди. У билан яна бир гумонланувчи — Дилмурод Маҳбубов ҳам озод қилинган.

Дизайнер Akfa ва Artel ҳақидаги ҳажвий видео учун узр сўради
2 сентябрь 2020, 22:40

Дизайнер Akfa ва Artel ҳақидаги ҳажвий видео учун узр сўради

Дизайнер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради. У ушбу видеони кенг оммага тарқалиб кетганлиги учун Troll.uz ни «подстава» қилганликда айблади. Troll.uz муаллифи рассомга нисбатан таҳдид қилинганлигини таъкидламоқда. Artel вакили «Troll.uz нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаслигини» айтди.

IMEI кодини учинчи шахслар паспортига рўйхатдан ўтказиш кузатилмоқда
2 сентябрь 2020, 20:10 2

IMEI кодини учинчи шахслар паспортига рўйхатдан ўтказиш кузатилмоқда

UZIMEI тизими оператори мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодини учинчи шахслар паспортларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.

Ҳафта охирига бориб ҳаво салқинлашади
2 сентябрь 2020, 19:44

Ҳафта охирига бориб ҳаво салқинлашади

Ҳафта охирига бориб салқинроқ об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳарорат +25…+30 даражани ташкил этади. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади
2 сентябрь 2020, 19:29

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади

ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 93-ўринни эгаллади
2 сентябрь 2020, 18:25

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 93-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 131 давлат орасида 93-ўринни эгаллади. Сўнгги беш йилда мамлакат маълумотлар етишмагани сабабли рейтингга киритилмаган эди.

ДСҚ сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар календарини эълон қилди
2 сентябрь 2020, 18:16

ДСҚ сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар календарини эълон қилди

Сентябрь ойи давомида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши керак бўлган солиқ тўловлари рўйхати эълон қилинди.

Мактабларга дезинфекция воситаларини ҳокимликлар етказиб беради, ўқитувчилар эмас — ХТВ
2 сентябрь 2020, 17:40

Мактабларга дезинфекция воситаларини ҳокимликлар етказиб беради, ўқитувчилар эмас — ХТВ

Ўқитувчилар мактаблар учун дезинфекция воситаларини сотиб олмасликлари керак, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади.

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин
2 сентябрь 2020, 16:26

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин

Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Қосим-Жомарт Тоқаев ҳокимликка сайловлар ўтказишни таклиф қилди
2 сентябрь 2020, 15:03

Қосим-Жомарт Тоқаев ҳокимликка сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қишлоқ ҳокимларини (аким) сайлов ўтказиш йўли билан тайинлашни таклиф қилди.

Россияда COVID-19 га чалинганлар сони 1 млн дан ошди
2 сентябрь 2020, 13:25

Россияда COVID-19 га чалинганлар сони 1 млн дан ошди

Россияда эпидемия бошланганидан бери 1 млн дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган. Дунё бўйича эса ушбу кўрсаткич 25,7 млн дан ошган. Россия рўйхатга олинган ҳолатлар бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон мамлакатларидан кейин тўртинчи ўринда турибди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
2 сентябрь 2020, 12:23

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 7 сўмга қимматлаб, жами 10 270 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари арзонлашди.

Ўзбекистонда Биринчи президент хотираси ёдга олинди
2 сентябрь 2020, 11:55

Ўзбекистонда Биринчи президент хотираси ёдга олинди

Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, парламент ва ҳукумат вакиллари пойтахтдаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Магистратурага кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади
2 сентябрь 2020, 11:41

Магистратурага кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади

Республика ОТМларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

Каттақўрғон прокурори коронавирусдан вафот этди
2 сентябрь 2020, 11:28

Каттақўрғон прокурори коронавирусдан вафот этди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Ходжаев 44 ёшида коронавирусдан вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари 42,3 мингдан ошди
2 сентябрь 2020, 10:14

Коронавирус ҳолатлари 42,3 мингдан ошди

Ўзбекистонда 134 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2380 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 343 та коронавирус ҳолати аниқланди
1 сентябрь 2020, 23:56

Кун давомида 343 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 343 та коронавирус ҳолати аниқланди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларининг икки йўналишида ғолиб бўлди (фото)
1 сентябрь 2020, 20:09

Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларининг икки йўналишида ғолиб бўлди (фото)

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Халқаро армия ўйинларининг икки йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди. Россия иккинчи, Беларус ҳарбийлари эса учинчи ўринни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг