Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали Гулистон шаҳрида ташкил этилади. Филиалга қабул қилинган талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда таълим олади. 30 фоиз талабаларга грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилади.
SIMETRA компанияси Самарқандда транспортни ривожлантириш лойиҳасининг бош режасини ишлаб чиқади. Ушбу режа август ойининг оҳиригача амалга оширилиши белгиланмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган.
Чехия ва Нидерландияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди. Пандемия бошланганидан бери Нидерландияда COVID-19 асоратларидан 14,2 мингдан ортиқ, Чехияда эса 16,6 мингдан ортиқ инсон вафот этди.
Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза ёзгани ҳақида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Марказий сайлов комиссиянинг раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низамходжаев сайланиши кутилмоқда. Унга эса адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ўринбосар бўлади.
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
Хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Пойтахт ҳокимияти Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Истиқлол» мажмуаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди. Объект Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида (Тошкент марказий универмаги қаршисида) бунёд этилади.
Президент фармони билан 2021 йилги давлат дастури қабул қилинди. У 274 банддан иборат. Йил давомида тадбирларни амалга оширишга жами 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн евро йўналтирилади.
Ипотека-банки бошқаруви раиси Шухрат Атабаев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди. У Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институтида таҳсил олган ва меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган.
Украинада муҳолифатнинг президентга нисбатан импичмент эълон қилиш ташаббуси, Саудия Aрабистонининг 20 мамлакатдан қиролликка киришни вақтинча тақиқлагани, AҚШда металл детекторларидан ўтишдан бош тортган амалдорларга жарималар қўлланилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Депутатлар Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов билан бирга яна 6 нафар аъзонинг ваколатини тугатишни маъқуллади. Бундан ташқари, 8 нафар янги аъзо таркиби ҳам кўриб чиқилди.
The Economist Intelligence Unit ташкилотининг Демократия индексида Ўзбекистоннинг позициялари ўтган йилга нисбатан яхшиланиб, мамлакат 167 давлат орасида 155-ўринни эгаллади. Лекин Ўзбекистон «авторитар режимлар» рўйхатида қолган. Минтақадаги «авторитар режимлар»да ҳолат ўтган йилга нисбатан яхшиланган бўлсада, тадқиқотчилар ушбу давлатларда сезиларли ўзгариш бўлиши кутилмаётганлигини таъкидлаган.
Давлат меҳнат инспекцияси ўтган йили 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилганини маълум қилди. Унга кўра, 11 621 та ҳолатда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизликка амал қилинмаган бўлса, яна 4 301 та ҳолатда иш ҳақи вақтида тўланмаган. Энг кўп қонунбузилиш халқ таълимига — 4 731 та ҳолатда раҳбарлар томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларга нисбатан ноҳақлик қилишга тўғри келмоқда.
Тошкентни Покистон шимоли билан боғлайдиган «Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлиши маълум қилинди. Лойиҳа учун умумий 4,8 млрд доллар кредит жалб қилинади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси декабрь ойида ўтказган ўрганишлар натижасида истеъмол савати бир киши учун бир ойда 2 млн 157 минг сўмни ташкил этмоқда. Унга кўра, бир инсоннинг ойлик нон истеъмоли 10 донани ташкил этмоқда.
Жиззах йўлида дорихонадан ташқарида ноқонуний тарзда COVID-19 тестлари, пульсоксиметр, махсус тиббиёт кислород маскаси ва бошқаларни ноқонуний сотаётган шахс қўлга тушган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Янгийўлда мактабдан чиққан биринчи синф ўқувчисини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган шахсни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг