Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицкадан узр сўради. Вазирлик шилқимликда айбланган ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди. Журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш 3 февраль куни якунланади, дейилади ТИВ баёнотида.
Дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жефф Безос Amazon компанияси директорлик лавозимидан кетди. Эндиликда у компаниянинг директорлар кенгашини бошқаради. Amazon раҳбари вазифасини веб-сервислар бош директори Энди Ясси эгаллайди.
Кечаси Наманганда 4 балли зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Наманган вилоятининг Чортоқ туманида бўлган.
«Биз мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ деярли барча масалаларни президент ҳужжатлари билан тартибга солишга мажбур бўляпмиз», — дея таъкидлади президент сиёсий партия раҳбарлари билан учрашувда. Унинг сўзларига кўра, депутатлар ташаббуси билан таклиф этилган қонунлар сони «бармоқ билан санарли».
Суд Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийга тайинланган шартли ҳукмни қамоқ жазосига ўзгартирди — у 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Навальний умумий режимдаги колонияга жойлаштирилади.
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Яккасарой туманида кўп қаватли уй қурилиши қонунбузарликлар сабабли тўхтатилди. Қурувчи ишларни инспекцияни хабардор қилмасдан бошлаган, объектда муаллифлик ва техник назорат ўтказмаган.
Исроил ва Косово дипломатик алоқаларни ўрнатгани, Хитойда коронавирусга қарши сохта вакциналарнинг мусодара қилингани, Google компаниясининг камситиш ҳолатлари учун 3,8 млн доллар тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Суд хонанда Жасур Умировни лицей ўқувчисини зўрлашда айбдор деб топди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу ишда иштирок этган яна икки киши жиноятни яширгани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган полковник Турсунов Рустам Рахмонович ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
2018 йилдан бери Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди.
Мирзо Улуғбек тумани «Халқ банки» филиали сайёр касса ҳисобчиси 170 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақаларни талон-тарож қилганлиги аниқланди. Банк ҳодими ушбу пулларни ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён тарқатмасдан, ўзлаштиргани маълум бўлди.
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Халқ таълими тизимидаги турли ноҳақликлар, юзага келган муаммоли вазиятларда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч рақамлари эълон қилинди. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг ёзма равишда шикоятларини йўллаш имконияти мавжуд бўлган web-платформа йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда 2021−2022 йилларда маҳалла қўмиталари учун 2951 та бино қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун жами 1,7 трлн сўмдан (161,6 млн доллар) маблағ ажратилади.
Ўзбекистон ТИВ ходими томонидан унга шилқимлик қилинганини айтган польшалик журналист Агнешка Пикулицка вазирлик билан учрашганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ТИВ ҳолат бўйича текширув ўтказолмайди, чунки Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди. Журналист уни ТИВда бир неча маротаба кўрганлигини айтмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳолатга муносабат билдириб, ҳодиса пухта ўрганилиб, айбдорлар жазоланишини таъкидлади. «Аммо бу республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга соя солмаслиги лозим», — деди Нарбаева.
Келгусида Амантойтов ва Довгизтов конларини сайёҳлар ташриф буюрадиган туристик масканга айлантириш режалаштирилган. Конларда хорижий ва маҳаллий сайёҳларга олтин қазиб олиш жараёни кўрсатилади.
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Ушбу қарор мамлакатнинг барча дарёларида сув оқими камайиши натижасида чекловлар жорий этилгани сабабли қабул қилинди.
2023−2024 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини инобатга олиш режалаштирилмоқда. Ўртача кўрсаткич тест синовлари тугагач, танловдан олдин қўшилиши таклиф этилган. Қабул тестларида максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар квота бўйича танловда иштирок этмаслиги белгиланмоқда.
Олий Мажлис Сенати 5 февраль куни бўлиб ўтадиган 12-ялпи мажлисда бир қатор қонунлар, шунингдек, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади.
Ўзбекистонда ҳам аниқланган коронавируснинг «британча» штамми ҳақиқатан ҳам юқувчанми, унинг эски штаммлардан қандай фарқи бор, аввал коронавирусга чалинганларга ҳам юқиши мумкинми, вакциналар уларга таъсир кўрсата оладими ва бошқа саволларга батафсил жавоблар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг