Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу йил Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йилда иқтисодий ўсиш прогнози 6,5%дан 4,5%гача пасайтирилди.
Қорақалпоғистондаги 16 та туманнинг ҳар бирида 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта"си этиб белгиланди. Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга бир қатор солиқларни тўлашдан озод этилди.
Президент қарори билан Молия вазирлигининг бир қатор функциялари Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилди. Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ваколатлари кенгайди.
Душанбеда бош вазир Абдулла Арипов ташрифи доирасида бўлиб ўтган ўзбек-тожик бизнес форуми натижасида қиймати 724 млн долларга тенг бўлган 308 та инвестиция ва савдо шартномаси имзоланди.
Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.
Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAutoMotors`нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 2−3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Наманганда 35 ёшли аёл МИБ ходимларига ўз норозилигини билдирган ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, марҳум икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан МИБ ходимлари томонидан мажбуран чиқарилмоқчи бўлинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк кўп ўтмай яроқсиз ҳолга келди. Вилоят прокуратураси пудратчи қурилиш вақтида 34,5 млн сўмлик ишларни бажармаганини аниқлади. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Тошкентда Германиянинг Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг бюроси очилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампда COVID-19 инфекцияси аниқланди. Аввалроқ Трампнинг маслаҳатчиларидан бири Хоуп Хикснинг коронавирус билан касаллангани маълум бўлган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
Ўзбекистонда шу вақтга қадар аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 57290 тага етди. Қарийб 54 минг бемор инфекциядан буткул халос бўлди, 472 киши ҳаётдан кўз юмди. 1 октябрдаги кунлик ҳолат ва ҳудудлар статистикаси — ССВ ҳисоботида.
Тошкентда инпектордан қочиб тезликни оширган Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, охирида йўл ўртасидаги симёғочга бориб урилди. Ҳодисадан ҳеч ким жароҳатланмади.
Telegram мессенжерининг Android бета-версиясида изоҳлар қолдириш функцияси пайдо бўлди. Аввал изоҳ қолдириш фақат қўшимча ботлар орқали амалга оширилар эди
Тошкентда туман кенгаши сайловида ёрдам бериш учун номзоддан 3000 доллар сўраган депутат қўлга олинди. Мамлакатдаги бошқа коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам хабар қилинди.
Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 17-марта жаримага тортилди. У ўз қоидабузарлиги видеоларини TikTok ва Instagram саҳифаларини жойлаштириб борган.
Ўзбекистон энди чегараларни ёпмайди, энди интернет узлуксиз ишлайди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг сўзларига кўра, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқ.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда миссияси очганини эълон қилди. Бунга қадар агентлик идораси USAIDнинг Марказий Очиёдаги миссиясининг бир қисми сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг