Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Бортда Украина ҳарбий ҳаво кучлари университети курсантлари ва экипаж бор эди. 25 киши вафот этди, яна икки киши оғир жароҳат олди.
Zira.uz сизга мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни таклиф қилади ва энг мазали 7 та гўштли таомни эътиборингизга ҳавола этади.
25 сентябрь куни Ўзбекистонда 496 кишида (бир кун аввал — 519 та) коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 54462 тага етди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони эса 450 нафарга етди.
Сариағашда Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.
Маблағларнинг ноқонуний йўл билан чет элга олиб чиқарилиши сабабли ҳукуматлар ҳар йили ижтимоий ривожланишга сарфланиши мумкин бўлган 500 млрд доллар миқдорда пул йўқотишади. Мамлакатлар расмийлари коррупция ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши қатъийроқ курашишлари керак, дейишмоқда БМТ экспертлари.
Давлат тест маркази томонидан 2020−2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берилди. Бу йил 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдагидан 37 718 нафар кўп).
Downdetector хизматининг маълум қилишича, Россия, Беларусь, Украина, Германия, Италия, Эстония, Латвия, Франция, Венгрия ва қисман Ўзбекистон ҳудудларида Telegram тармоғида носозликлар кузатилди. Хабар берилишича, ҳозирда тармоқ фаолияти барқарор ҳолатга қайтган.
Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов бекор қилинди. Ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Президент қарори билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни 2021 йил 1 августга қадар якунига етказиш топширилди. Ускуналар «Технопарк» компанияси томонидан етказиб берилади.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввалроқ унинг бошқа ишга ўтиши кутилаётгани, ўрнига эса Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров тайинланиши хабар қилинган эди.
Дам олиш кунлари совуқ антициклон туфайли ҳарорат иқлим меъёридан 3−4 даражага пасайиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади, булутлилик ортади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.
Экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши, Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.
Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистон аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 54 мингтага яқинлашган бўлса, касалликдан соғайганлар сони 50,4 мингдан ошди.
Президент ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади. Адлия вазирлигида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди.
Президент тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклигини таъкидлади. Йиғилишда ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
Россия оммавий ахборот воситалари Каменск-Шахтинскдаги мигрантлар учун мўлжалланган чодирли лагерда 33 ёшли ўзбекистонликнинг вафот этгани ҳақида маълум қилди. Унга бир томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ташқи ишлар вазирлиги ўлимни тасдиқлади, аммо фуқаронинг лагерда яшаганини рад этди.
«Қониқарсиз» ҳамда «ўрта» деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилади. Бунда уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади. «Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз», — дея таъкидлади президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг