Архив

Кун давомида 316 та коронавирус ҳолати аниқланди
25 август 2020, 23:44

Кун давомида 316 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида сўнгги вақтлардаги энг кам — 316 та коронавирус ҳолати аниқланди (умумий — 39 664 та).

Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким тайинланди
25 август 2020, 23:28

Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Жаҳонгир Иброҳимов Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

Мактабларда қандай санитария қоидаларини жорий этиш таклиф қинмоқда?
25 август 2020, 20:59

Мактабларда қандай санитария қоидаларини жорий этиш таклиф қинмоқда?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари пандемия муносабати билан мактабларда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши мумкинлигини сўзлаб берди. Дарс давомийлигини қисқартириш, таълимни 2−3 сменали ташкил этиш, қўлларни ювиш учун шароитлар яратиш ва уч нафардан ортиқ ўқувчида коронавирус аниқланган синфларни онлайнга ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Элбек Шукуров пойтахтнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди
25 август 2020, 20:55

Элбек Шукуров пойтахтнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элбек Шукуров Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.

Зоминда беморнинг қариндошлари тез ёрдам фельдшерини калтаклади
25 август 2020, 18:41

Зоминда беморнинг қариндошлари тез ёрдам фельдшерини калтаклади

Жиззах вилоятида вафот этган беморнинг қариндошлари чақириқ бўйича етиб келган тез ёрдам фельдшерини калтаклаб, унга тан жароҳати етказди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашувида икки киши вафот этди
25 август 2020, 18:09

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашувида икки киши вафот этди

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова ҳаётдан кўз юмди
25 август 2020, 17:03

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова ҳаётдан кўз юмди

«Келинлар қўзғалони», «Чимилдиқ» ва кўплаб кино ҳамда театр роллари билан машҳур бўлган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Маълум қилинишича, актриса COVID-19 инфекциясидан даволанаётган бўлган.

Нукусда Damas поезд вагони билан тўқнашди
25 август 2020, 15:20

Нукусда Damas поезд вагони билан тўқнашди

Нукусда 6 нафар йўловчиси бўлган Damas темир йўл кесишмасида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди, қурбонлар йўқ.

Тошкентда 8 ёшли қиз электр токи уришидан вафот этди
25 август 2020, 15:00

Тошкентда 8 ёшли қиз электр токи уришидан вафот этди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида электр кабели илинган иссиқ сув қувурини ушлаган 8 ёшли қиз ток уришидан вафот этди. Прокуратура туман электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Юнусободда маст ҳайдовчи уриб юборган бола шифохонада оламдан ўтди
25 август 2020, 14:15

Юнусободда маст ҳайдовчи уриб юборган бола шифохонада оламдан ўтди

Тошкентнинг Юнусобод туманида машина уриб юборган икки ёшли бола шифохонада оламдан ўтди. Айбланувчи — машинани маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи — ҳодиса куни қўлга олинган. Унга нисбатан эҳтиёт чорасини суд белгилайди.

Гонконгда коронавирус билан қайтадан касалланиш ҳолати аниқланди
25 август 2020, 13:42

Гонконгда коронавирус билан қайтадан касалланиш ҳолати аниқланди

Гонконг университети олимлари коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатини тасдиқлашди. Коронавирусдан даволаниб чиққан йигитга бир неча ойдан кейин яна COVID-19 ташхиси қўйилган.

ФВВ аҳолини сел келиши хавфидан огоҳлантирди
25 август 2020, 13:29

ФВВ аҳолини сел келиши хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 26−27- август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.

Сурхондарёда пропан газ баллонлари ортилган «Жигули» портлаб кетди
25 август 2020, 13:09

Сурхондарёда пропан газ баллонлари ортилган «Жигули» портлаб кетди

Сурхондарёда 6 дона пропан газ баллони ортилган «Ваз-2107» ҳайдовчиси машина салонида сигарет чекиш учун олов ёқиши билан чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келди. 9 ёшли бола куйиш жароҳатлари сабабли оламдан ўтди.

TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
25 август 2020, 13:05

TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди

TikTok ижтимой тармоғига эгалик қилувчи Хитой ByteDance компанияси АҚШ ҳукумати устидан судга шикоят қилди. Компания АҚШдаги фойдаланувчилари шахсий маълумоти ва хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўрганини, лекин ҳукумат бу ишларни эътиборсиз қолдираётганини айтмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида 3 кун кетма-кет дам олинади
25 август 2020, 12:57

Мустақиллик байрами арафасида 3 кун кетма-кет дам олинади

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда 3 кун кетма-кет дам олинади. 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди
25 август 2020, 12:50

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди

Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

Сўхда юз берган тўқнашув бўйича 6 кишининг қамоққа олингани маълум қилинди
25 август 2020, 12:37

Сўхда юз берган тўқнашув бўйича 6 кишининг қамоққа олингани маълум қилинди

Бош прокуратура 31 май куни Сўх туманидаги «Чашма» булоғи бўйида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 6 киши қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонга келди
25 август 2020, 12:31

Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонга келди

Етти нафар Роспотребнадзор мутахассиси — эпидемиолог, вирусолог ва инфекционистлар — ҳамкасбларига ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келди. Улар онлайн маслаҳатлар бериб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда Россиянинг муваффақиятли тажрибаларини жорий этиш имкониятларини ўрганади.

Мактабларда ўқиш 14 сентябрдан бошланиши таклиф этилди
25 август 2020, 10:48

Мактабларда ўқиш 14 сентябрдан бошланиши таклиф этилди

«Ҳар бир ота-она фарзандини мактабга юбориши ёки уйда онлайн шаклда ўқитиши юзасидан мустақил қарор қабул қилиши керак» — халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Бу учун ота-оналардан сўровнома тўлдирилиши сўралди. Вазир мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилганлигини ҳам маълум қилди. Синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни 7 сентябрдан очиш режалаштирилган.

Коронавирус ҳолатлари 39,5 мингдан ошди
25 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 39,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда 158 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3673 кишини ташкил этиб, уларнинг 282 нафари оғир аҳволда, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг