Январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2% ни ташкил этди. Иш билан таъминланишга муҳтожлар сони 1,94 млн кишигача ортди. Карантин чоралари меҳнат бозорига сезиларли таъсир кўрсатди, дея таъкидлади Меҳнат вазирлиги.
ИИВ карантин чоралари бекор қилинганидан сўнг барча масжидларда фуқароларнинг ҳеч қандай чекловларсиз намозларини жамоа билан адо этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишини маълум қилди. Шу билан бирга, вазирлик масжидда болалар намоз ўқишлари учун ҳеч қандай тақиқлар йўқлигини эслатиб ўтди.
Берлинда коронавирус пандемияси сабабли қўйилган чекловларга қарши митинглар бўлиб ўтди. Тўқнашувлар натижасида 45 полиция ходими жароҳатланди, 133 иштирокчи ҳибсга олинди.
ИИВ Фурқат туманида ИИО ходимлари мактаб ўқитувчисини ўғирликда гумон қилиб қийноққа солганига муносабат билдирди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
АҚШ миллий валютасини расмий курси 2 сўмга қимматлаб, жами 10 209 сўм этиб белгиланди. Евро курси 12 минг сўмдан ошди ва рубль курси эса деярли 5 сўмга (137,46 сўм) тушди.
SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси иккита космонавт билан бирга илк космик парвозидан кейин Ерга хавфсиз тарзда қайтиб келишди. Миссия 64 кун давом этди.
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 275 нафарга ортиб, жами 25828 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун 30 июль куни Минскда ўтказилган митинг 63 мингга яқин одамни тўплади (ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра). Бу мамлакатдаги энг йирик митингга айланди.
Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.
Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.
Аҳоли уйларини айланиб чиқиш орқали тузилган муҳтож оилалар рўйхатига асосан ҳукумат нақд пул тарқатишни бошлади. Иқтисодчи Ботир Қобилов келажакда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва маблағларни тақсимлашнинг замонавий механизмларидан фойдаланишни таклиф қилди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов нега COVID-19дан Тошкентда даволанаётганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унга кўра, бу ҳокимлар рўйхатда турадиган президент Администрацияси қошидаги Тиббиёт бош бошқармасининг талаби.
2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича Россия, Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатлардан 24 та чартер рейс ташкил этилади.
31 июль куни Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.
Фотожурналист Ҳусниддин Ато 2020-йил ва олдинги йиллар Қурбон ҳайити кунида Ҳазрати Имом мажмуаси қандай кўринишда бўлганлиги ҳақидаги суратлар жамланмасини тақдим этади.
30 июль куни Ўзбекистонда 686 кишида коронавирус тасдиқланган бўлса, соғайганлар сони бўйича рекорд янгиланди — 743 нафар. Умумий кўрсаткич 23 271 тага етди.
Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган 52-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи кумуш ва бронза медаллари ҳамда диплом соҳибларига айланди. Таъкидланишича, бу йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди.
Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини мукофотлашга давлат бюджетидан 100 млрд сўм, Алишер Усмонов хайрия ёрдами маблағларидан — 100 млрд сўм ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг