Ўзбекистонда бир кунда 230 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шундан 196 нафари карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида, 14 нафари эса халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида қайд этилди.
Ўзбекистонда яна 165 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 5493 тага етди. Янги ҳолатларнинг 104 таси Қашқадарё вилоятида касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилди.
Президент коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларисиз ўтаётган беморларни уй шароитида ушлаш ва даволаш амалиётини жорий этишга топшириқ берди.
Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм ёки 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади. Маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация каби соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш бўйича топшириқлар берди.
Тошкентда икки ҳафта ичида аҳоли орасида 482 та коронавирус ҳолати аниқланган, уларнинг 57 тасида вирус қаердан юқтирилгани номаълум. Президент ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра ошириш лозимлигини таъкидлади.
Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганчга ва Нукусга авиақатновлар сонини кўпайтириб, пойтахтдан Бухорога рейсларни йўлга қўяди.
Шуҳрат Сатторов Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори этиб тайинланди.
21 июнь куни Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилиши мумкин. Мазкур астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан 10:01 да бошланади, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилади.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 5328 тага етди. Янги ҳолатлар карантин марказлари ҳамда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор этиб тайинланди. У маданият вазири лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.
Шимолий Кореядаги Кэсон шаҳрида портлашлар эшитилди ва тутунлар кўринди. Маълум бўлишича, корейслараро алоқа идораси портлатиб юборилган. Бунга сабаб қилиб Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари келаётгани кўрсатилди.
Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Бир кун ичида иккинчи марта ер ости силкинишлари қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги икки кунда аҳоли орасида аниқланган айрим коронавирус ҳолатлари бўйича маълумот берди. Инфекция юқтирганлар орасида ўқувчидан тортиб талабагача, боғбондан автомобиль устасигача бор.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги коронавирусга қарши курашишга бағишланган видеоконференцияда қатнашади.
Қирғизистон парламенти Мухаммедкалий Абилгазиев истефосидан сўнг ҳукуматнинг техник раҳбарлигига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов номзодини маъқуллади.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ асоссиз жаримага тортилган оқдарёлик ҳайдовчи фойдасига 1,5 млн сўм маънавий зарарни тўлайдиган бўлди. Шунингдек, дастлаб тўланган давлат божи ва почта харажати ҳам ИИБ ЙҲХБдан ундириладиган бўлди.
Коронавирус инфекциясини юқтирганларни карантинда сақлаш ҳаражатларини тадбиркорларга юклаш қарори «маъсулият ҳиссини» уйғотиш учун қабул қилингани, шунингдек, тадбиркор COVID-19 унинг ҳудудида юқтирилмаганлигини қандай қилиб исботлаши тушунтирилди.
Илҳом Маткаримов Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ёшлар симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Камолиддин Ўринбоев Давлат консерваторияси ректори этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг