АҚШ ҳукумати Сардоба сув омбори ўпирилишининг оқибатларини бартараф этиш учун 100 минг доллар ажратади. Ушбу маблағ сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш учун Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беришга йўналтирилади.
Сурхондарё вилоятида 73 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva трактор билан тўқнашди. Тракторда ўтирган (йўловчи) 13 ёшли ўсмир жароҳат олиб, кейинроқ шифохонада вафот этди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 10 тага кўпайиб, жами 2324 тага етди.
Акмал Мирзаев Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Павел Дуров IT-тадбиркорлар учун АҚШ энг яхши жой деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Telegram асосчиси бунинг 7 та сабабини санади. Дуров бу масаладаги фикрлари билан ўртоқлашишга Юрий Дуднинг Кремний (Силикон) водийсидаги ҳаёт ва иш тарзи тўғрисидаги фильми туртки бўлганини айтиб ўтди.
Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Тожикистонга жўнаб кетди.
Январь-мартда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 12 фоизга камайиб, 1,2 млн кишини ташкил этди. Уларнинг аксарияти (87,9 фоизи) қариндошларининг зиёратига, 9,3 фоизи эса саёҳат учун ташриф буюрди.
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1721 кишига етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 583 нафарни ташкил этмоқда.
Президент қарорига кўра, Математика фанини билиш даражаси бўйича имтиёз бериладиган даражадаги Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида Ғалаба боғининг қурилиши ниҳоясига етди. Олдинроқ президент Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ушбу боғни барпо этиш бўйича ташаббус билан чиққан эди.
Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш мақсадида ҳар бир туманда математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади. Шунингдек, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этилиб, унинг совриндорларига 50 минг доллар берилади.
Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини ислоҳотлар қўмитаси раҳбари этиб тайинлади. Олдинроқ Саакашвилининг номзоди бош вазир ўринбосарлигига кўрсатилган эди.
Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 2314 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 648 киши даволанмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни вақтда мамлакат бўйлаб 371 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди.
«Ҳозирча ниқобни ечиш мумкин эмас. Биз ушбу шароитларда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак». Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги пандемия ривожини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари шароитида яшаш ва ишлашни ўрганиш зарур.
Карантин муносабати билан Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда фахрийларни зиёрат қилиш тақиқланди. Байрамни оила даврасида нишонлаш тавсия қилинди.
Алишер Усмонов Ўзбекистонга Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам учун 10 млн доллар тақдим этди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 2298 тага етди. Кун давомида 65 та янги ҳолат қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия, Туркия, БАА ва бошқа давлатларда қийин вазиятда қолиб кетган 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштираётганини маълум қилди.
Президент Сурхондарёда 55 мингта, Андижонда 41 мингта, Навоий вилоятида 14 мингта оилани камбағалликдан чиқариш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун қўшимча туртки берилиши керак бўлган учта йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатда яқинлашиб келаётган байрам — фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табриклаб, икки мамлакат фахрийлари ва халқларига соғлик-омонлик тиладилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг