Архив

Тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар белгиланди
7 май 2020, 15:31

Тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар белгиланди

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг тўқимачилик саноатига салбий таъсирини юмшатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.

Қозоғистонда сув тошқинидан жабрланганларга 1000 дан зиёдроқ уй қуриб берилади
7 май 2020, 15:07

Қозоғистонда сув тошқинидан жабрланганларга 1000 дан зиёдроқ уй қуриб берилади

Ўзбекистондаги сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида бошпанасидан маҳрум бўлган қозоғистонликларга 1000 дан зиёдроқ уй қуриб берилади. Жабрланганларга моддий товон ҳам тўланади.

Коронавирусга қарши курашаётган 16 минг тиббиёт ходими рағбатлантирилди
7 май 2020, 14:48

Коронавирусга қарши курашаётган 16 минг тиббиёт ходими рағбатлантирилди

Коронавирусга қарши кураш тадбирларига республика бўйича 16 мингга яқин тиббиёт ходими жалб қилиниб, уларга қарийб 55 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади
7 май 2020, 12:36

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади, туманлар ҳамда ҳудудлар картошка етиштиришга ихтисослаштирилади, картошкачилик соҳасига оид бир қатор янгиликлар ва имтиёзлар жорий этилади. 2023 йил 1 июлгача четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сирдарёга ташриф буюрди
7 май 2020, 10:50

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сирдарёга ташриф буюрди

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация фавқулодда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Уларни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов ва вилоят хокими Ғ.Мирзаевлар кутиб олишди. Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.

Коронавирус беморлари сони 2266 нафарга етди
7 май 2020, 10:06

Коронавирус беморлари сони 2266 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 33 нафарга ортиб, жами 2266 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 679 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди (ҳудудлар статистикаси)
6 май 2020, 23:55

Коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди (ҳудудлар статистикаси)

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди. Янги ҳолатлар, соғайганлар ва даволанишдаги беморлар статистикаси — ҳудудлар кесимида.

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар
6 май 2020, 22:51

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар

Республика махсус комиссияси такси, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятига қайси ҳудудларда рухсат берилганлиги ва уларга талабларни эълон қилди. Яшил ҳудудларда автотранспортнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади.

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар
6 май 2020, 22:34

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар

Республика махсус комиссияси карантин чоралари даражаси бўйича қайси ҳудудлар қизил, яшил ва сариққа ажратилганини эълон қилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудларда қайси фаолият турларига қандай рухсатлар берилгани ҳақида маълумот берилди.

Москва вилоятидаги ёнғинда 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
6 май 2020, 20:55

Москва вилоятидаги ёнғинда 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Москва вилоятида шахсий турар жойда содир бўлган ёнғин оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.

Сирдарёнинг сув босган ҳудудларида 50 та кўп қаватли уйлар қурилади
6 май 2020, 19:28

Сирдарёнинг сув босган ҳудудларида 50 та кўп қаватли уйлар қурилади

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки 100 миллиард сўм ажратилган.

Қозоғистонга қутқарувчилар ва махсус техника жўнатилди
6 май 2020, 18:32 1

Қозоғистонга қутқарувчилар ва махсус техника жўнатилди

Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун Қозоғистонга 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар жўнатди.

Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади
6 май 2020, 18:19 1

Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш иштирокчисига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга эсдалик медали топширилади.

АҚШ Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди
6 май 2020, 17:59

АҚШ Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди. Маблағлар шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга ҳам сарфланади.

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди
6 май 2020, 17:46

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди

Коронавирус беморлари сони кун давомида яна 14 нафарга ортиб, жами 2231 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда навбатдаги 55 нафар бемор бутунлай соғайди.

ЕХҲТ омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди
6 май 2020, 17:45

ЕХҲТ омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Улар пандемия даврида жазони ижро этиш муассасаларида мониторинг ўтказишда қўлланилади.

Уруш қаҳрамонлари ҳақида янги сайт яратилди
6 май 2020, 17:18

Уруш қаҳрамонлари ҳақида янги сайт яратилди

«Ўзархив» агентлиги Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига бағишланган сайтни ишга туширди.Унда уруш қаҳрамонлари ҳақидаги маълумотлар, аскарларнинг мактублари ва бир қатор муҳим ҳужжатлар мавжуд.

Фарғона водийсида зилзила сезилди
6 май 2020, 16:36

Фарғона водийсида зилзила сезилди

Хитой-Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Фарғона водийсида ҳам сезилди.

Карантин: Қашқадарё «яшил», Сурхондарё «сариқ» ҳудудга киритилди
6 май 2020, 16:17

Карантин: Қашқадарё «яшил», Сурхондарё «сариқ» ҳудудга киритилди

Эпидемиологик вазиятга кўра Қашқадарё «яшил», Сурхондарё эса «сариқ» ҳудудга киритилди.

Сенаторлар ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини кўриб чиқади
6 май 2020, 15:26

Сенаторлар ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини кўриб чиқади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Унда 20 та масала, шу жумладан 10 та қонун кўриб чиқилади. ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг