Архив

Коронавирус беморлари сони 2046 нафарга етди
1 май 2020, 10:06

Коронавирус беморлари сони 2046 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 7 нафарга ортиб, жами 2046 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 904 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Яна 22 кишида коронавирус тасдиқланди
30 апрель 2020, 23:06

Яна 22 кишида коронавирус тасдиқланди

Яна 22 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами COVID-19 ҳолатлар 2039 тага етди. Кун давомида 37 киши инфекция аниқланди, худди шунча одам касалликдан буткул халос бўлди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 1133 нафарга етди
30 апрель 2020, 22:46

Коронавирусдан соғайганлар сони 1133 нафарга етди

Ўзбекистонда 37 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, мамлакат бўйлаб инфекциядан бутунлай соғайганлар сони 1133 нафарга етди.

Россия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди
30 апрель 2020, 21:55

Россия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус билан касалланди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов унинг вазифасини бажариб туради.

Бухорода юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ажратилади
30 апрель 2020, 21:22

Бухорода юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ажратилади

Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Фуқароларга керакли ёрдамлар кўрсатилиб, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ва йўқотишлар ўрни қопланади. Барча чора-тадбирлар учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги жаҳон инқирозига изоҳ берди
30 апрель 2020, 20:57

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги жаҳон инқирозига изоҳ берди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳозирда кузатилаётган иқтисодий инқироз инсон соғлиги инқирозига боғлиқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, ушбу инқироз бир вақтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқариши билан изоҳланиши айтилмоқда. Касаллик тарқалишига боғлиқ юқори даражадаги ноаниқликлар қарор қабул қилиш учун катта қийинчиликлар келтириб чиқараётганлиги айтилмоқда.

ЖБ фирибгарлик қилган ўзбек компаниясига санкциялар жорий қилди
30 апрель 2020, 17:40

ЖБ фирибгарлик қилган ўзбек компаниясига санкциялар жорий қилди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг Mega-Mebiko компаниясини фирибгарлик учун ўз лойиҳаларида иштирок этишдан 30 ойга четлаштирди.

Коронавирусдан тузалганлар сони 1100 тадан ошди
30 апрель 2020, 17:37

Коронавирусдан тузалганлар сони 1100 тадан ошди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасидан 1 нафар бемор, жами 7 нафар бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 1103 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Мазмунли карантин — #08
30 апрель 2020, 17:30

Мазмунли карантин — #08

Видеодарсларнинг таълимни ислоҳ қилишдаги ўрни ва ноанъанавий таълим услублари — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқиши.

Президент пандемия даврида имтиҳонларни соддалаштириш бўйича топшириқ берди
30 апрель 2020, 17:30

Президент пандемия даврида имтиҳонларни соддалаштириш бўйича топшириқ берди

Президент карантин вақтида ёшларнинг тайёргарлик кўриш имкониятлари чеклангани боис жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ОТМларда зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиш лозимлиги таъкидланди.

Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси ҳолатлари тасдиқланди
30 апрель 2020, 17:03

Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси ҳолатлари тасдиқланди

Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди. Мамлакат бош вазири раислигидаги COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаби аҳоли тиббий ниқоблардан фойдаланиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди.

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
30 апрель 2020, 17:00

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Воҳиджон Аҳмаджонов Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Россиядаги ўзбекистонликларни иш билан таъминлаш хизмати ишга туширилди
30 апрель 2020, 16:54

Россиядаги ўзбекистонликларни иш билан таъминлаш хизмати ишга туширилди

Карантин даврида Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи хизмат фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирча 80 киши ишга жойлаштирилди.

«Coca-Cola» жамғармаси Ўзбекистонга 200 минг долларлик грант ажратди
30 апрель 2020, 16:00 1

«Coca-Cola» жамғармаси Ўзбекистонга 200 минг долларлик грант ажратди

«Coca-Cola» жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун 200 минг долларлик грант ажратди. Инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналар тақдим қилинади.

ФВВ: Самарқанд вилоятида кучли ёмғир оқибатлари бартараф этилмоқда
30 апрель 2020, 14:53

ФВВ: Самарқанд вилоятида кучли ёмғир оқибатлари бартараф этилмоқда

Самарқанд вилоятида сурункали ёмғир оқибатларини бартараф этиш ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда ФВВнинг махсус техникалари жалб қилинган. Ёғингарчилик натижасида фуқаролар ўртасида жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

ЖССТ мутахассислари Марказий Осиёга ташриф буюради
30 апрель 2020, 14:22

ЖССТ мутахассислари Марказий Осиёга ташриф буюради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори даражадаги мутахассислари техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришади.

Ўзгидрометдан шторм эълони: шамол тезлиги сониясига 28 метргача етиши мумкин
30 апрель 2020, 13:30

Ўзгидрометдан шторм эълони: шамол тезлиги сониясига 28 метргача етиши мумкин

Ўзгидромет 1−2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли шамол эсиб, ёмғир ёғишидан огоҳлантирмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Коронавирус асосан карантиндагилар орасида аниқланмоқда — Отабеков
30 апрель 2020, 13:17

Коронавирус асосан карантиндагилар орасида аниқланмоқда — Отабеков

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков нима сабабдан карантиндагилар сони ўзгармаётганига изоҳ берди. «Ҳар куни давлатимизга хориждан 500−600 фуқаро кириб келяпти. Уларнинг барчаси карантинга жойлаштирилмоқда», — деди у.

Синоптиклар — Бухоро вилоятидаги кучли шамол сабаблари ҳақида
30 апрель 2020, 12:56

Синоптиклар — Бухоро вилоятидаги кучли шамол сабаблари ҳақида

Бухоро вилоятидаги кучли шамолга қизиган иссиқ ва совуқ циклон фронти тўқнашуви сабаб бўлди. Синоптикларнинг қайд этишича, хавфли об-ҳаво ҳодисаларини олдиндан билиш қийин, айниқса катта тезликда ривожланадиган локал ҳодисаларни прогнозлаш жуда мураккаб ҳисобланади. Мутахассислар пандемия даврида маълумотлар етишмаслиги юзага келганини ҳам эслатиб ўтди.

Бекободда кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди
30 апрель 2020, 12:28

Бекободда кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди

Бекобод туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сой ўзанидан тошди. Ҳодисадан жароҳатланган йўқлиги маълум қилинди. Кучли шамол ва ёмғир Бекобод шаҳрида ҳам кичик талофатларга сабаб бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг