Туркиянинг Kentsel Yenileme Merkezi A.S компанияси билан биргаликда Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепциялари ишлаб чиқилди. Тошкентнинг бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонда диний эркинлик бўйича амалга оширилган ижобий қадамларни олқишлаб, 2005 йилдан бери биринчи марта «диний эркинлик соҳасида алоҳида хавотирга молик давлатлар» қаторидан олиб ташлади.
2020−2021 йилларда барча қишлоқ ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернетга улаш ҳамда замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотларидаги барча хат ҳамда юридик ҳужжатлар фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб берилади.
Хитой ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган 100 мингта тест-тизими 29 апрель куни Ўзбекистонга етиб келди. Инсонпарварлик юкининг иккинчи қисмида тиббий ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва масофавий термометрлар етказилади.
ДТМ янги ўқув йилида абитуриентлар учун тест синовларида қўлланиладиган тест синовлари соддалаштирилишини хабар берди. Чет тиллари, биология, она тили ва адабиёт каби фанлар бўйича расмли ва чизмали тест топшириқлари киритилса, физика ва кимё фанларидан назарий саволлар сони оширилади.
Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 1955 кишини ташкил этмоқда.
28 апрель куни Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига «кузатувчи» бўлиб кириши учун овоз берди. Партия фракциялари раҳбарлари ушбу масалага ўз муносабатларини билдирди.
Сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган ҳолда, бугун 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.
Сингапур технология ва дизайн университети олимлари дунёда коронавирус пандемияси 2020 йилнинг ноябрида бутунлай тўхташини прогноз қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу муддат май ойига тўғри келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларидаги кучли шамол етказган зарарларни кўздан кечириб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Бухоро вилоятида кучли шамол жами 5293 та, жумладан 3 та маданий мерос, 12 та тиббиёт муассасаси, 62 мактаб, 43 та болалар боғчаси ва бошқа объектларга зарар етказди. Ҳодисадан 41 киши жароҳатланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди — дастлабки маълумотлар.
Тошкентда навбатдаги 25 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улардан 21 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан ва 4 нафари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида даволанган. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 934 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида содир бўлган табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухорога жўнаб кетди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 кишига ошиб, жами 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда навбатдаги 17 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 909 нафарни ташкил этмоқда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кириши учун овоз берди.
Мудофаа вазирлиги томонидан ҳозирга қадар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 2,143 млрд сўм ўтказиб бергани маълум қилинди.
Бухорода сониясига 25 метргача эсган кучли шамол оқибатида жароҳат олганлар сони 31 кишига етди, бир киши электр сими узилиши натижасида ток уриб вафот этди. Бошқа зарарлар ҳам бор.
Дунё бўйлаб коронавирус аниқланган беморлар сони жами 3 млндан ошди. АҚШда ҳозирги пайтга келиб ушбу инфекция аниқланган 988 минг бемор аниқланган.
27 апрель куни кечқурун Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол ва ёмғир натижасида газ қувурлари ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланган. 138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган.
Коронавирус беморлари сони 20 нафарга ортиб, жами 1924 кишини ташкил этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг