Президент Шавкат Мирзиёев ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди. «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасининг маълум қилишича, аппаратлар Зангиота туманида янги қурилаётган шифохонада ўрнатилиши кутилмоқда.
Тошкент ИИББ коронавирус юқиш омили номаълум бўлган беморлар сонига аниқлик киритди. Маълум бўлишича, бундай беморлар сони жами 42 нафар бўлган, жума куни эрталабга келиб эса 19 нафарни ташкил этган. Олдинроқ Давлат бош санитария врачи Бахром Алматов пойтахтда 48 нафар коронавирус бемори қандай қилиб вирусни юқтирганлиги номаълум эканлигини айтган эди.
Қорақалпоғистонда 3 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда бир кунда 27 нафар бемор тузалиб, жами соғайган беморлар сони 156 кишига етди.
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 153 нафарга етди. Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган яна 7 нафар бемор бутунлай соғайди.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Коронавирусдан тузалган фуқаролар сони 146 кишига етди.
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида пенсиялар май ойидан тўлиқ банк карталари орқали тўланади. I ҳамда II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) фуқароларга уларнинг пенсияси нақдлаштирилиб яшаш манзили бўйича ўз вақтида етказиб берилади.
Тошкент шаҳрида қайд этилган 48 нафар коронавирус беморининг касалликни қаердан юқтириб олгани номаълум. Беморларнинг 20 нафари мактаб ўқувчилари, 10 нафари 2 ёшгача бўлган болалардир.
Душанбе ҳокими ва Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали мамлакат парламентининг юқори палатасига раис этиб сайланди.
Бир гуруҳ тиббиёт ходими ва экспертлар COVID-19 тарқалишига қарши курашишда ёрдамлашиш учун Хитойдан Ўзбекистонга йўл олди.
Россия президенти Владимир Путин 9 майда ўтказилиши режалаштирилган Ғалаба куни паради ва «Ўлмас полк» юришларини коронавирус пандемияси туфайли бошқа кунга қолдиришни буюрди. У параднинг аниқ муддатини айтмади, лекин 2020 йилда ўтказилишини таъкидлади.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 10 тага ошиб, жами 1390 тага етди.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ишга велосипедда қатнаши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун паспорт, хизмат гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳамда ташкилотдан карантин пайтида ишга жалб этилгани ҳақидаги рухсатнома бўлиши лозим.
Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтанинг бошида Ўзбекистонда иссиқ ва қуёшли об-ҳаво кутилмоқда. Шанба кунидаги +22 даражали ҳарорат душанба куни +27 даражагача кўтарилади.
Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси раҳбарлари 100 дан ортиқ ходимларини ўз вазифасига кирмайдиган кўчат экиш ишларига жалб қилишда зарур ҳужжатларни расмийлаштирмагани учун жаримага тортилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 420 нафари Тошкентда, 376 нафари Бухоро вилояти, 177 нафари Хоразмда ва 126 нафари Андижон вилоятида даволанмоқда ёки даволанишда бўлган — вилоятлар бўйича статистика.
Бухорода яна 11 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 140 нафарга етди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари «хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, эҳтиёжмандларни моддий қўллаб-қувватлаш ва фуқаролар йиғинларини моддий-техник жиҳозлаш каби мақсадларда сарфланади.
Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.
Давлат бюджетидан 5,1 трлн сўм, маҳаллий бюджетлардан эса 980 млрд сўм мақбуллаштирилади. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ 3,2 трлн сўмлик харажатлар иккинчи ярим йилликка ўтказилади.
Фарғона водийсида содир бўлган зилзиланинг ўчоғи Наманган вилоятида экани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг