«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», — дея таъкидлаган президент. У «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиб, тадбиркорлар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериши таклифини илгари сурди.
2020 йил АҚШда давлат қарзи ва корпорациялар қарзи рекорд даражагача ўсиши мумкин. Федерал бюджет дефицити 4 трлн долларгача етиши кутилмоқда — бундай ҳолат 1945 йилдан бери кузатилмаган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йил Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келишини маълум қилди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар берди.
20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 261 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30 даражалик чегарадан ошади. Фақатгина Қорақалпоғистонда пайшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жума куни эса ҳавонинг салқин бўлиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон почтаси» 20 апрелдан 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бунгача почталар фақат ер усти транспорти орқали жўнатилаётган эди.
Тошкентда 2 нафар коронавирус бемори тузалди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 240 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Март ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми икки баробарга камайган эди. Марказий банк раиси ҳозирда ўсиш кузатилаётганини маълум қилди. Шунингдек, хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда чекловлар ўрнатилмагани, тижорат банкларида етарлича валюта захиралари мавжудлигини қайд этди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети — TEAM University ташкил этилди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва мутахассислар иштирокида очилган ОТМда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Ўзбекистонда нақд хорижий валюта тақчиллиги бўлмайди, дея маълум қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. Яқинда муддатидан олдин Нью-Йорк Федерал захира банкидан 200 млн доллар олиб келинди. Май ойида яна 400 млн доллар олиб келиниши кутилмоқда.
Андижонда 2 нафар ва Бухорода 11 нафар коронавирус беморлари тузалди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Коронавирус беморлари сони 17 нафарга ортиб, жами 1582 кишини ташкил этмоқда.
Қозоғистон ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Унга кўра, мигрантларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ зарар етказилганда, компенсация ва бепул тиббий ёрдам кафолатланади.
Махсус комиссия қарори билан пенсионерларнинг банк карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди. Карантин даврида пенсиялар фақатгина карталарга ўтказиб берилади.
Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар жисмоний тайёргарлик синови ва тест имтиҳонларидан ўтади.
Ўзбекистонда бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати автомат равишда 1 июнгача узайтирилди. Муддати ўтиб кетгани учун ҳужжат эгаларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирусга пулли тест ўтказишга рухсат берилди.
Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний қўлга киритган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг