Жаҳон банки Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасаларини ҳамда бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 млрд доллар миқдорида маблағларни оператив тарзда ажратиш масаласи фаол кўриб чиқилаётганини билдирди.
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди. Марҳуманинг қариндошлари тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатмаганини маълум қилди. Жиноий иш қўзғатилди.
Тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортларнинг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит берган ҳайдовчиларга жарималарни ошириш таклиф этилган. «Миллий Тикланиш» партияси ушбу таклифни рад этмоқчи.
Ботир Хўжаев пенсияга чиққанлиги сабабли бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар сони 15тага ошиб, беморлар сони умумий 472 нафарга етди.
6 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон фуқароси коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида вафот этган. Унда касаллик 22 март куни аниқланган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус беморларининг доимий яшаш манзиллари бўйича қайси ҳудудлардан эканлигини маълум қилди. Энг кўп беморлар Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятидан.
Соғлиқни сақлаш вазири томонидан айтилган Тошкент вилоятида бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани ҳақидаги сўзларга аниқлик киритилди. Расмий баёнотга кўра, вазир касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 киши билан яқин мулоқотга киришганлигини назарда тутган.
Коронавирус инфекцияси аниқланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон саломатлиги оғирлашганлиги боис интенсив терапия бўлимига ўтказилди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 457 тага етди.
Сирдарё туманида жойлашган блок постга фуқаро У.Н. ўзига тегишли «Нексия» русумли автомашинада ниқобсиз келган. ИИБ ходимларини сўккан ва майда безорилик қилган ушбу фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лейен коронавирус инқирози шароитида Европа Иттифоқига аъзо давлатларни иттифоқ бюджетига «Маршал режаси» каби миллиардлаб евро инвестиция жалб қилишга чақирди.
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 397 киши етди.
Шекспир асарларини ўзи ёзганми, у аслида ҳаёт бўлганми каби саволларга жавоб ва раҳмат айтишнинг муҳимлиги ҳақида — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқишлари.
Японияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилиши кутилмоқда. Ҳукумат коронавирус инфекциясини тўхтатиш учун 1 трлн долларлик рағбатлантириш дастурини қабул қилишни режалаштирмоқда.
ССВ 6 апрелгача жами 151 269 фуқаро карантин кузатувида бўлганини маълум қилди. 62 574 киши «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига ўтказилган, 88 695 киши эса стационар ва уй карантин кузатувида қолмоқда.
Аниқланган коронавирус ҳолатлари сонининг кескин ортиши тестлаштиришнинг кенгайтирилгани билан боғлиқ, дея изоҳ берди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. 5 апрелнинг ўзида 4700 дан ортиқ тест ўтказилиб, 76 та ҳолат аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин вақтида шифохоналарда, карантин зоналарида ва уйда бўлиш қоидалари бўйича тавсияларни маълум қилди. Вазирнинг айтишича, коронавирус беморлари шифохонага келгандан кейин шифокорларнинг тавсияларига кирмаган ҳолатлар ҳам учраган. Уйда ва карантин зоналарида кўришиш ва қучоқлашишни тўхтатиш кераклиги маслаҳат берилди.
БМТ бош котиби Антонио Гутерриш кўплаб аёллар коронавирус эпидемияси туфайли уйда зўравонликка дуч келаётганини маълум қилди. Баъзи давлатларда зўравонликка қарши ёрдам хизматига мурожаат қилган аёллар сони икки баравар кўпайган.
Бош прокуратура фуқароларга 6 апрелдан бошлаб кундалик юритишларини сўраб мурожаат қилди. Карантин даврида ҳар бир фуқарога қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориш тавсия этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг