Бош прокуратура Қувадаги норозилик акциясини ёритган блогернинг жанозасини ўқиш кераклиги айтилган аудиоёзувдаги овоз Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тегишли эканини аниқлади.
Январдан БАА резиденти мақомини олган чет эл фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ёшлар ўртасидаги жиноятчилик даражасининг камайиши учун шахсан жавоб беришини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ёш оилалар ўртасида ажримлар сони ортаётгани тинчлик бермаётганини таъкидлаб, бунга бепарволик қилаётган бир қатор ташкилотлар раҳбарларини танқид қилди.
Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди ва унга Самарқанддаги 8- нотариал идора нотариуси Дилшод Ашуров раис этиб сайланди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Нафосат Оллашукурова руҳий касалликлар шифохонасидан озод этилганини маълум қилди. АОКА ушбу хабарни тасдиқлади.
UzAuto Motors компанияси Сhevrolet Onix ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.
340 минг доллар миқдоридаги фирибгарлик ва сохта пулларни сотганликда гумонланаётган беш нафар Камерун фуқаросига нисбатан дастлабки тергов якунланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилни тизимда коррупцияга қарши кураш йили, дея эълон қилди. Сўнгги икки йилда тизимда 500 нафардан ортиқ ходим жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, уларнинг 114 нафари коррупциявий жиноятларни содир этган.
Президент Навоийда поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасининг ишга туширилишида иштирок этди. Мажмуа маҳаллий корхоналарни хом ашё билан таъминлаб, ҳар йили 40 млн долларни маҳсулотларни экспорт қилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги саноат мажмуаси очилиш маросимида иштирок этиш учун Навоий вилоятига жўнаб кетди.
2020 йил апрелидан бошлаб бойитилмаган биринчи навли ун ва туз импорти тақиқланади.
Ортда қолаётган йилнинг сўнгги кунларида ҳаво ҳарорати +5…+10 даражагача тушади, бироқ байрамда қор ёғиши кутилаётгани йўқ.
Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат ҳақида сўзлар экан, у мамлакат ичида шаклланиши ва халқнинг барча муаммоларини билиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон президенти Олмаота яқинида содир бўлган авиаҳалокатда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
«2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», — деди президент. У Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш ҳамда «Ёшлар медиа холдинги»ни тузишни таклиф қилди.
28 декабрь куни Қозоғистонда умумхалқ мотам эълон қилинди. Олмаота яқинида самолёт қулаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
Фарғона вилоятида автобус иштирокида яна бир ЙТҲ содир бўлди. Унда 20 киши бўлган, 10 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди, қурбонлар йўқ.
Тўққиз ой якунлари бўйича Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 24 фоизга ўсиб, 21,5 млрд долларни ташкил этди. Қарздорлик асосан давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда.
Йил охирига келиб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 52 фоизга, ўқитувчилар сони эса 90 минг нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг