Риштонда ҳаммомдаги қўлбола печга уланган газ ўчиб-ёниши оқибатида вояга етмаган опа-сингил табиий газдан заҳарланиб вафот этди.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида лўли миллатига мансуб 3200 нафар фуқаро учун 780 та уй қурилди. Давлат бунинг учун 150 млрд сўм ажратди.
Ҳукумат ва БМТ ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун интеграциялашган ёндашувни жорий қилишга қаратилган қўшма дастурни амалга оширади.
Қаршида бир аёл беш эркак томонидан зўрланди. Барча гумондорлар қўлга олинди.
Зарафшонлик фуқаро саксовул кесгани учун ушланди ва 2,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Табиатга етказилган зарар 3,7 млн сўмни ташкил этди.
Tashkent City боғида экоинспекторлар писта пўчоқларини ерга ташлаган йигитга 111,5 минг сўм миқдорида жарима солди. Андижонда бир марталик қоғоз стаканни ерга ташлаган эркак киши ҳам шунча миқдорда жарима тўлади.
Шавкат Мирзиёев «Валдай» халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчиларига қутловида Ўзбекистон савдо, саноат кооперацияси, инвестиция, инновациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги, йирик трансминтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Россия билан ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ ишга солишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Актёр Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги сайёҳлик брендининг элчиси этиб тайинланди.
Президентнинг тиббиётга оид қарори билан учта марказ ва бўлимлар ташкил этилди.
Фаолиятидаги айрим камчиликлари учун Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловга хайфсан берилди. Файзулла Юсупов Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига ҳам президентлик қиладиган бўлди.
«ИИБ ходими соқол қўйган йигитни зўрлик билан бўлимга олиб кетмоқда» номли видео юзасидан ИИВ расмий баёнот берди: ушбу ходим лавозимидан четлатилиб, қуйи тизимга туширилди.
Хўжайли туманида фирибгарлиги учун 5 марта судланган аёл ҳокимнинг опасиман деб бир тадбиркорни 645 млн сўмга чув туширди.
Тошкент вилоятидаги хусусий уйда газ сизиб чиқиши портлашга сабаб бўлди. Икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.
Ҳафта охирига қадар Ўзбекистон ҳудуди салқин ҳаво оқими таъсири остида қолади, ёғингарчиликлар кутилмайди.
Мамлакатни қарийб 14 йил бошқарган Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди. Намойишчиларнинг бу борадаги талаби армия ва полиция томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини қайта тиклади. Унга Диёр Мирзааҳмедов раҳбар бўлди.
Нукусда икки киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Қарши туманида эса саккиз киши шифохонага ётқизилди.
Ногиронлиги бор ва ҳаракатланиши чекланган фуқаролар маданий ҳаётда иштирок этишда тенг ҳуқуқлими? Маданият муассасаларида улар учун қандай шароитлар яратиш мумкин? Тошкентдаги саккизта маданият муассасасида шароитлар мониторинги ўтказилди.
Ўзбекистон футболчилари Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида қирғизистонлик рақибларини мағлубиятга учратди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг