Мирзабек Тошбоев Оҳангарон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тошкентнинг бош режасини 2020 йилда жамоатчиликка тақдим этиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов.
Сенатнинг мажлисида Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳукумат қарори билан Равшан Умаров Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди.
Яккабоғ тумани Жамбул маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйидан жами 807 миллион сўмлик мол-мулкни ўмарган уч нафар шахс ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Табиий газ қувурлари тизими ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши аҳволи юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масаласи маъқулланди.
Жерар Депардье иштирокида Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишланади ва картина Франция ҳамда Ўзбекистон телеканалларида орқали намойиш этилади.
Сенат мажлисида аксарият вилоятларда меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг кўпчилиги санитария талабларига жавоб бермайдиган турар жойларга жойлаштирилгани маълум қилинди.
Тўрткўл туманида ўтказилган рейд давомида 106 млн сўмлик ароқ ва мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 19 турдаги анжомлар далилий ашё сифатида олинди.
Сенат раиси дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатларни фақатгина ОАВ ходимлари, блогерлар кўтараётганини, бу бўйича Экологик партиянинг ташаббуси кўринмаётганини билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган «Magic Tashkent» шоу фестивали бўлиб ўтди.
Сенаторлар Андижон вилоятининг Бўз тумани номини Бўстон тумани деб ўзгартириш таклифи бўйича масалани кўриб чиқди ва маъқуллади.
Тадбиркорлар билан ташкил этилган учрашувлар ва яқиндан ёрдам берилиши натижасида 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланди. Вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг сони 52 900 дан ортди.
Сенат ялпи мажлисида Наманган ва Андижон вилоятининг айрим шаҳар ва туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги сенаторлар томонидан маъқулланди.
Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказиладиган ўтказиладиган ММА турнири — GFC20да қатнашади.
Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаронинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Бокуда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтадиган Туркий тилли ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзоси деб эълон қилинади.
Ўзбекистон Гренада — Кариб денгизидаги орол-давлат билан дипломатик алоқаларни ўрнатди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда МДҲ саммитида Ўзбекистоннинг 2020 йилда Ҳамдўстликка раислигида эътибор қаратиладиган устувор вазифаларни санаб ўтди.
Самарқандда учта мактабгача таълим ташкилотининг 12 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди. Ҳар учовига ҳам битта аутсор озиқ-овқат етказиб берган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг