Қуйи тизимда уларни бажарадиган савияли раҳбар кам. Ҳоким тайёрлаш мактабини яратдикми деган саволга ижобий жавоб йўқ. Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган», — деди президент.
Ўзбекистонга келаётган инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида O‘zLiDeP Инвестиция кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.
Дунёда инсоният истеъмолига яроқли 6000 дан ортиқ ўсимлик тури бўлса, етиштирилаётган ўсимликларнинг атиги 9 тури умумий экинларнинг 66 фоизини ташкил қилади. Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди.
ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов Тошкентда прописка тартибининг соддалаштирилиши ички ишлар органларига ўз фаолиятини самарали бажаришларига имкон беришини маълум қилди.
Уфада вояга етмаган ўзбекистонлик қизни икки йил давомида зўрлаб келганликда гумонланаётган 44 ёшли Тожикистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
«Биз еримизга, сарфланаётган харажатга нисбатан кам ҳосил оляпмиз», — деди Сурхондаёрнинг Ангор туманидаги пахта даласига ташриф буюрган президент. У агросектордаги илмий ютуқлардан фойдаланиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.
Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқаришда давом этмоқда, бироқ аввалгига қараганда анча секин. Жаҳон банки аҳолининг заиф қатламлари учун иш ўринларини очиш, ички миграциядаги ҳуқуқий чекловларни олиб ташлаш ва арзон уй-жой билан таъминлашни тавсия қилмоқда.
Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда экспортчилар ва қайта ишлаш корхоналари иштирокида кооперациялар ташкил этилади.
БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси ИШИД жангариларининг озод қилинишига олиб келишидан хавотирда эканликларини билдирди.
Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Макка ва Мадина ўртасидаги йўлда содир бўлган йўл ҳодисасида араб ва Осиё давлатларидан келган энг камида 35 нафар зиёратчи вафот этди.
«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова, Абдулла Қурбонов ва Халима Ибрагимованинг лицензияларини қайта тиклади. Ташкилот баёнотида президентнинг санъаткорларга эътибори ва ғамхўрлигини тилга олди.
Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида Тошкент давлат стоматология институти билан биргаликда қўшма факультет очилмоқда. Таълим кредит — модуль тизими асосида амалга оширилади.
Германиянинг «Штутгарт» клуби Россиянинг «Ростов» жамоасидан ҳужумчи Элдор Шомуродов сотиб олиш учун 10 млн евро таклиф қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисига ЦСКА ҳам қизиқиш билдирмоқда.
ИИВ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Хизб ут-Тахрир» ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қуйилгани ҳақида хабар қилди.
Тошкентда уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола уй деразасидан қулаб тушиб ҳалок бўлди.
Қозоғистон йирик шохли тирик чорва молларини олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлади.
Каталонияда мустақиллик учун референдум ўтказган сиёсатчиларга нисбатан суд ҳукмига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тартибсизликлар натижасида 130 дан зиёд киши жароҳатланди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2020 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди.
Ҳукумат ун нархини бошқариш амалиётига барҳам беришга қарор қилди. Давлат томонидан дон етиштириш, ун ва нон ишлаб чиқариш соҳаларига берилаётган имтиёзлар кутилган натижани бермаётганини кўрсатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг