Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 188,2 млрд сўмлик ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.
Star Media кинокомпанияси Ўзбекистонда бюджети 20 млн доллар бўлган тарихий сериални тасвирга олади. Тасвирга олиш ишлари Самарқанд, Бухоро ва Хивада олиб борилади.
Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ҳафта давомида ёғингарчиликларсиз илиқ ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда. Октябрнинг биринчи декадасида кундузги ҳарорат +25 даража, иккинчи ва учинчи декадада +12…+17 даража атрофида бўлади.
Президент қарори билан 2019−2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди.
Музработ туманидаги мактабда оилавий жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Ишсиз фуқаро турмуш ўртоғи ва мактаб директорини жароҳатлади.
Журналист Маҳмуд Ражабнинг Хоразмдан Тошкентга пиёда юришини ёритган блогер ва инглиз тили ўқитувчиси Нафосат Оллашукурова руҳий асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов Нью-Йоркда мексикалик Алехандро Баррерани техник мағлубиятга учратди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларига ҳужумлар учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди. 2018 йилдан буён тиббиёт ходимларига 400 мартадан ортиқ ҳужум уюштирилди.
Сентябрь ойида Тошкент солиқ хизмати органлари томонидан 109,4 млн сўмлик тамаки ва 57 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларига замонавий автомашиналарнинг калитлари топширилди.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреевни қабул қилди.
Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади. Январдан ННТларни рўйхатга олганлик учун давлат божи ставкалари пасайтирилади, маҳаллий бюджетларга уларни қўллаб-қувватлаш харажатлари киритилади.
БААнинг Masdar Навоийда қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станция қурилиши бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания Ўзбекистон учун энг мақбул тарифни таклиф қилди.
Ўзбекистонда «Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг 30 йиллиги кенг нишонланади.
МТВ қишлоқ жойлари, тоғли туманлар ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган мобил ва модулли МТТлар тақдимотини ўтказди.
Бир гуруҳ Камерун фуқаролари фирибгарлик жиноятларини амалга оширганликда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганмоқда, ташқаридан ҳеч қандай босим бўлгани йўқ, дея маълум қилди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада халқаро улгуржи ва чакана савдо марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг