Алишер Навоий ва Пахтакор метро бекатларининг ўтиш қисмида китоб жовонлари ва стол-стуллар қўйилди. Китоб жовонлари мунтазам янги китоблар билан тўлдириб борилади.
Ҳукумат қарори билан ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ташкил этилди.
Зангиота туманида махсус идентификацион маркалар билан қадоқланмаган телевизорлар, кир ювиш машиналари, музлатгич ва совутгичлар божхоначилар томонидан тўхтатилди.
Ҳукумат қарори билан Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
«МИБ ходимлари: байрам кунлари, ҳатто меҳнат таътилида ҳам ишламоқдамиз» мазмунидаги хабар юзасидан МИБнинг Самарқанд бошқармаси баёнот берди.
Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулки ёки президент томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулки ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида"ги қонуни ўз кучини йўқотганига муносабат билдирди.
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хонободдан Мўйноқ сари яёв йўлга чиққан Соҳиб Ражабов 70 кун деганда Бухоро шаҳрига етиб келди. У йўл-йўлакай кўпчилик илиқ қарши олаётганини билдирди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлди.
Тошкентдаги «Қўйлиқ», «Авиасозлар» ва «Чорсу» бозорларида лицензияланмаган, контрафакт дисклар савдосига чек қўйилди.
Сирдарёда синов тариқасида пахта теримчилари учун чодирлар шаҳарчаси қурилди. Вилоятда жами 90 та шундай шаҳарча очилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган биринчи президент мактабига ташриф буюрди. Унга 7000 нафар номзоддан 144 нафари саралаб олинди.
Туркиянинг Адана вилояти савдо палатаси бошқарув кенгаши вице президенти Юксел Байрам бошчилигидаги делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюриб, вилоятда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилди.
Наманганда фарзандининг оёли нуқсонли туғилгани сабабли ўзининг ва бирга ётган аёлнинг чақалоғини 2-қаватдан отиб юбориб, ўлимига сабабчи бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Украиналик триатлет Виктор Земцев триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди.
Атроф табиий муҳит мониторинги доирасида давлат органлари эндиликда коллектор-дренаж сувларининг сифат таркиби, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атроф-табиий муҳитнинг санитария-гигиеник ҳолатини ҳам назорат қилади.
1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади. 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идоралари асосида хусусий нотариал идораларни ташкил этиш бошланади.
Ҳужумчи Бобур Абдухолиқовнинг хет-триги ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон олимпия термасига Эрон ёшлар термаси устидан ғалаба келтирди.
2019 йилги пахта ҳосилини машина ва қўлда териш учун нархлар белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг